Футбол байрами давом этяпти

393



Кўпчилик футбол мухлислари 4 йил давомида орзиқиб кутган футбол бўйича Европа чепмионати айни қизғин паллага кирди.
Кеча мазкур чемпионат гуруҳ учрашувларининг биринчи босқич ўйинлари ўз якунига етди. Аксар футбол мухлисларини экран қаршисига жалб этган бу мусобақа бу сафар ҳам бир қатор сюрпризларга бой кечяпти.

Кўпчилик футбол мутахассислари башорат қилганидек бу чемпионатнинг биринчи ўйинлари голларга бой бўлмади. Терма жамоаларнинг Қарийб барча ўйинлар дуранг, ёки кичик ҳисобдаги ғалаба билан якунланди.

Мусобақани очиб берган мезбон Польша жамоаси рақиби Греция билан дуранг натижани қайд этди.

Ўлим гуруҳи деб ном олган Б гуруҳи ўйинларининг ҳар иккаласи ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Мазкур гуруҳнинг Биринчи ўйинида Дания термаси футболчилари Голландиялик чарм тўп усталари устидан сенсацион ғалабага эришган бўлса, қизиқарли кечган иккинчи учрашувда Роналду бошчилигидаги португалиялик футболчилардан немис машинасининг қўли устун келди.

Кўпчиликда жуда катта қизиқиш уййғотган С гуруҳидаги Испания ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам жамоаларнинг бир бирлари билан биттадан гол алмашишлари билан якун топди, ҳисоб 1:1.

Ушбу гуруҳнинг бошқа бир жуфтлиги Ирландия ҳамда Хорватия ўртасидаги беллашувда Хорватияликлар 3:1 ҳисобида рақибини доғда қолдирди.

Кўпчиликнингг диққат марказида бўлган яна бир беллашув франция ҳамда англия ўйини ҳам голларга бой бўлмади. Учрашув давомида бир қанча хавфли вазиятлар бўлганига қарамай, жамоалар фақат биттадан голлар билан чекландилар, ҳисоб 1:1.

Мусобақанинг яна бир мезбони Украина эса ўз мухлисларига ҳақиқий футбол байрамини тақдим этди. Швеция билан кечган учрашувда ўз дарвозасидан биринчи бўлиб тўп олиб чиққан украиналиклар, швецияликларнинг бу голига икки гол билан жавоб беришга ўзларида куч топа олдилар. Ҳисоб 2:1.

Мусобақанинг энг йирик ҳисоби эса Россия ҳамда Чеҳия ўйинчилари орасидаги баҳсда қайд этилди. Унда россиялик футболчилар ўз рақибларини 4:1 ҳисобида ер тишлатди.