Қизилқиянинг марказий бозорида эр ўз хотинига тажовуз қилиб, унга пичоқ билан 14 марта зарба берган. Аёл ҳозирда Қизилқия шаҳар шифохонасида, унинг аҳволи “оғир” деб баҳоланмоқда.
Эр хотин Қизилқиянинг марказий бозорида: — эр аравакаш, хотин — бозордаги ошхоналарнинг бирида ишлаганини айтади Қизилқия ички ишлар бошқармаси терговчиси.
Терговчи шунингдек улар 22 апрел куни ошхонада бўлганларини, хотин эридан тилла узук олиб беришни талаб қилганини, ўз навбатида эр рад жавобини берганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, эр хотинига “арава судрашини”, тилла буюмлар олишга унинг қудрати етмаслигини айтган.
Терговчининг айтишича, бундан сўнг аёл эрини ташлаб, «бошқасига» [эрга] тегиб кетишини айтган.
«Шундан сўнг эр ғазаб отига минган ва ошхона пичоғини олиб хотинига жароҳат етказган», — дейди терговчи.
Ички ишлар ходими ҳодиса гувоҳлари телефон рақамларини беришдан бош тортди ва «Клооп» мухбирлари улар билан боғлана олмадилар.
Ҳозирда жиноятда гумонланаётган эр Қизилқия ИИБнинг вақтинчалик сақлаш изоляторида.
Шаҳар шифохонасида аёлнинг соғлиғини «оғир» деб баҳоламоқдалар. Аёл қорин, бўйин ва ўпкасига жами 14 марта пичоқ зарбасини еган.
«Олган кўплаб жароҳатлари туфайли, у жуда оғир аҳволда», — дейди шаҳар шифохонаси шифокори Жанишбек Жолдошбеков.