Қирғизистон мусулмонлари ёмғир сўраб намоз ўқийдилар

732

Қирғизистон муфтийси Чубак ажи Жалилов мамлакат имомларини ёмғир сўраб «Ал-истисқо» намозини ўқишларига фатво берди.
Қирғизгидромет масала юзасидан изоҳдан бош тортди, бироқ 27 апрел куни ёмғир ва жала қуйишини таҳмин қилаётганини билдирди.

Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармаси матбуот хизматининг хабар қилишича, муфтий Чубак ажи Жалилов мамлакатнинг барча имом хатиблари ёмғир сўраб «Ал-истисқо» намозини ўқишларини мажбурловчи фатво берган.

Муфтий ўз фатвосини жорий баҳор фаслидаги «қурғоқчиллик» билан изоҳлади.

Муфтият матбуот хизмтига кўра, бугун жума намозидан сўнг имомлар ёмғир сўраб дуо қиладилар.

Изоҳлар беришдан бош тортган қи рғизгидромет маълумотларига кўра, 27 апрел куни мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда.

26-30 апрел кунлари сел келиши мумкинлиги ҳақида эълон қилинганди – жала қуйиш оқибатида мамлакатнинг жанубий воҳалари жабрланганди.

Ўш вилоятининг Қорасув туманида 22 гектар экин толалари сув остида қолди; Боткен қилоятининг Дара, Суубаши, Қишрут қишлоқлари сув тошқини туфайли электр энергияси ва ичимлик сувидан маҳрум бўлди.