МХДҚ Ташиевнин «миллатчилик» руҳидаги чиқишлари экспертизасини овоза қилишдан бош тортяпти

693



Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мухолафат партия «Ата-Журт» лидери Қамчибек Ташиевнинг Бош вазир «тоза қонли қирғиз» бўлиши керак, деб айтган сўзлари устидан экспертиза ўтказди. Матбуот хизмати текширув натижалари Бош прокуратурага топширилганини ва улар суд маҳкамасидан сўнг ошкор қилинишини хабар қилди.

Миллий хавафсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати экпертлар Ташиев айтган сўзлари устидан олиб борган «филологик-сиёсий» тадқиқотлар натижаси Бош прокуратурага топширилганини хабар қилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ходимлари «Клооп» мухбирига мазкур экспертиза натижаларини маҳкамагача кўрсатишдан бош тортди ва кейинроқ улар муассасасига умуман бу каби маълумот келиб тушмаганини айтди.

Матбуотхизматида депутатнинг айбдор ёки айбдор эмаслигини ўтказилган тадқиқот эмас, балки бу тадқиқотларни «бекор» қилиш кучига эга суд ҳал қилишини билдирдилар.

Ташиевга қарши жиноий ишни парламент депутатлари рухсати билан фақат Бош прокурор қўзғаши мумкинлигини айтди матбуот хизмати ходими.

Мухолафат лидерининг ўзи масала юзасидан изоҳлар беришдан бош тортди.

Қамчибек Ташиевнинг бош вазир Ўмурбек Бабанов туфайли қирғизлар «курдлар изидан судралиб бормоқда» деб, 7 феврал куни «Де-Факто» газетасига интервью берганди.

Орадан икки кун ўтиб Бош прокуратура Миллий ҳавфсизлик давлат қўмитасига (МХДҚ) «Батафсил филилогик-сиёсий тадқиқот» эспертизаси ўтказиш кўрсатмасини берган.

Бош прокуратура сайтида сиёсатчининг чиқиши миллий, диний, ирқий ва ҳудудий низони қўзғатиш факти борасида текширилади деб хабар тарқатганди.

Қирғизистон жиноят кодекси бу учун 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бироқ Ташиев депутатлик дахлсизлигига эга.

«Депутат сатуси ҳақидаги» қонунга биноан, халқ вакилини фақатгина қолган депутатлар розилиги билан жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.

Ҳукумат аппарати ахборот сиёсати бўлими бошлиғи ўринбосари Султан Каназаров ушбу сўзларни «ноўрин» деб атаганди.

«Умуман бу каби гаплар жуда масъулиятсиз ва Қирғизистон ўзининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, ёшига қарамасдан тенглигини ҳақда баралла эълон қилаётган замонавий жамиятда мутлоқ ноўриндир» — деганди Каназаров «Клооп»га берган интервьюсида.