Бишкекнинг Октябр туманида 200дан зиёд савдо дўконлари олиб ташланади

748

Пойтахтнинг Октябр туманида март ойининг охиригача 243 дона савдо расталарини олиб ташлашлари лозим. Мэрия иқтисодиёт бўлими мутахассисининг сўзларига кўра, аҳолининг савдо расталарининг ноқонуний ўрнатилишидан шикоятлари бундай тозалаш ишларига сабаб бўлди. Сатувчилар муниципалитет қароридан норози.

2012 йилнинг бошида шаҳар кенгаши ва шаҳар комиссияси қарорига биноан, Октябр туманида енгил тусдаги бузиш ишлари бошланди, булар жумласидан: киоск, павилион ва ёзги савдо расталари шаҳар кўчаларидан бадарға қилинади.

Йўлдаги ноқонуний савдо расталарини тозалаш ишлари, Ахунбаев, Байтик-Батир, Карл Маркс, Алматинская, ва Орто-Сай бозори атрофида олиб борилмоқда.

Туман раҳбарияти режасига кўра, бугунги кунда кўзда тутилган 243 дўконларнинг 72 таси бузиб ташланган.

Мэрия иқтисодиёт, савдо ва хизмат соҳаси бўлими мутахассиси Азат Садирбеков бинолар бузилишига сабаб «туман аҳолисидан тушган шикоятлар», ҳамда савдо расталарини савдогарлар томонидан ноқонуний ўрнатилиши бўлган.

«Туман аҳолисидан кўчаларининг аянчли тусидан шикоятлар келиб тушмоқда – ушбу иншоотлар чим устида жойлашган. Шу билан бирга кўпчилигида ҳужжатлар йўқ, ўз бошимчалик билан ўрнатишган», - дейди Садирбеков.

Мутахассис сўзларига кўра, дўкон эгалари дўконлари бузилиши ҳақида олдиндан огоҳлантириладилар. Огоҳлантиришдан сўнг ҳам савдо растаси олинмаса, у ҳолда уни «мажбурий равишда бузиб, 12-чи микрорайонда жойлашган «Тазалик»нинг жарима майдончасига олиб борилади».

«Беш кун давомида ёки маълум бир вақт давомида у [сотувчи] мустақил равишда иншоотни олиб ташлаши лозим. Агарда улар огоҳлантириш шартлари бажармаса, унда бузиб ташлаш мажбуран амалга оширилади. Мажбуран олиб ташланган иншоотлар, «Тазалик» жарима майдончаси олиб борилади», - деди Садирбеков.

Бозор эгалари ишсизликдан шикоят қилмоқда

Ортосай бозори яқинидаги йўл ёнида жойлашган савдо дўкони хўжайини Руслан ўз савдо дўконини олиб ташламоқчи эмаслигини айтди, чунки бу унинг «ягона даромад манбаи».

«Менга Октябр акиматидан билдиришнома келди, бироқ мен ўз дўконимни олиб ташламоқчи эмасман», - дейди Руслан.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат «савло дўконлари эгаларини иш билан таъминлаб», кейин тозалаш ишларини амалга ошириши керак.

«Улар менга бошқа иш жойи таклиф этишганларида, мен қаршилик кўрсатмаган бўлар эдим, ўшанда тозалаш ишларини бемалол амалган оширган бўлар эдилар. Бироқ мен ўз дўконимни олиб ташламайман ва агарда уни олиб кетишса, унда мен ҳеч бўлмаганда уни уйга олиб кетишга ҳаракат қиламан», - деди савдо дўкони эгаси.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган Ортасай бозори дўконлардан бирининг эгаси ҳам ишсизликдан шикоят қилди.
«Одамлар ишсиз қолади. Улар шундан норози», - эътироз билдиради савдогар.

Бешинчи микрорайон яшовчиси Надежда, йўл усти савдо дўконлари керак эмас деб ҳисоблайди.Унинг фикрига кўра, улар «шаҳарнинг эстетик тусини бузяпти».

Надежда ишсизлик кўчаларни дўконларга тўлдириб ташлашга сабаб бўла олмайди, деб ҳисоблайди. Агарда Ўш бозори атрофида тозалаш ишлари олиб борилганда зўр иш бўлишини айтади аёл.

«Агарда улар ишсиз ва жойсиз қолса, бу шаҳарни бундай аҳволга келтириш керак дегани эмас. Бу қишлоқ эмас-ку ахир, бошқа жойда жойлаша қолсинлар», - дейди аёл.