Блэйк: АҚШ «Манас» ЦТПсини Қирғизистонда қолишига умид қилади

614


АҚШ ҳукумат котиби Роберт Блэйк Душанбе шаҳрига қилган ташрифи давомида «Манас» транзит юк ташиш марказида (ТЮМ) Америка ҳарбий базасини қолдиришга умид боғлаётганини айтиб ўтди. Сиёсатшунослар Блэйк ташрифини ЦТП ижарасини чўздириш учун режалаштирилган деб ҳисобламоқдалар.

Тожикистонга қилинган сафар давомида Жанубий ва Марказий Осиё бўйича давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блэйк АҚШнинг Қирғизистондаги «Манас» транзит юк ташиш марказини 2014 йилдан сўнг ҳам қолиши учун келишувларни чўздиришга умид қилаётганини хабар беради «Озодлик» радиоси.

Блэйк Қирғизистон ҳукумати билан музокаралар ҳали бошланмаганлигини, бироқ улар «музокараларга президент Атамбаев учун қулай бўлган хоҳлаган пайтда бошлага тайёр» эканини айтган.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг ўзи Америка қўшинларининг «Манас» ТЮМни 2014 йилнинг охирида чиқаришга бел боғлаганини бир неча бор баён қилган.

Президент матбуот хизматида «Клооп» мухбирларига мамлакат раҳбари «ўз фикрини ҳеч қачон ўзгартирмаслигини» айтишди.

Давлат котиби ёрдамчиси 1-3 апрел кунлари Қирғизистонга сафар уюштирмоқчи. АҚШ элчихонаси расмий пресс-релизида, у «ҳукумат вакиллари билан учрашиб, улар билан бир қатор кенг кўламли масалаларни муҳокама қилишни» режалаштираётгани айтилган.

Сиёсатчилар фикри

Сиёсатчилар фикрига кўра, Бэйк ташрифи биринчи навбатда «Манас» аэропорти ижараси муҳлатини чўзиш учун режалаштирилган.

Сиёсатчи Турат Акимов котиб ёрдамчиси Роберт Блейк ташрифи «Манас» авиабазасини Қирғизистон ҳудудида янада узоқроқ муддатга қолдиришдирга қаратилганини айтади.

Акимов сўзларига кўра, АҚШ «Ўрта Осиёда катта ўзгартиришларни режалаштиргани учун» ижара муҳлатини ҳар қандай йўл билан чўздиришга уринади.

«Бу Қирғизистон инжиқликларига қарамасдан ўз режаларини бекор қила омайдиган буюк мамлакат. Агарда Америка жиддий геополитик силжишни режалаштирлан бўлса, унда кимнингдир бунга ҳалал бериши қийин иш», - деди Акимов «Клооп»га берган интервюсида.

Унинг фикрига кўра, айни пайтда Россия ҳам Алмазбек Атамбаевни ижара муҳлатини чўздирмаслигига ҳаракат қилади, чунки Россия ҳам Ўрта Осиёда «ўз сиёсий манфатларига» эга.

«Ҳаммаси Атамбаевга боғлиқ, у геосиёсатни ва Қирғизистон қайси йўналишда ҳаракатланиши хавфсизроқ эканини қандай тушунишидан келиб чиқади», - дейди Акимов.

Сиёсатчи Марс Сариев ҳам давлат котибининг ташрифи ижара ҳақидаги келишувни чўздиришга қаратилган, деб ҳисоблайди.
«АҚШ Қирғизистондаги авибазани сақлаб қолиш умидида, зеро бу Россия ва бутун минтақага таъсир ўтказишнинг геосиёсий нуқтаси. Улар бизга турли лойиҳалар таклиф этишади. Ушбу масала юзасидан асосий қарама-қаршилик Россия ва АҚШ ўртасида бўлиб ўтади», - дейди Сариев.

Сариев «Манас» авибазаси Қирғизистонда ўз фаолиятини фақатгина рекаталарга қарши ускуналарни ўрнатганидагина давом этдириши мумкинлигини айтади.

«2014 йилгача биз АҚШдан авиабаза Эронга қарши ишга солинмаслиги ҳақида кафолат олишимиз лозим. Менимча биз ушбу тарафни сайлашимиз лозим. Агарда Россия ва АҚШ ракетага қарши мудофаа борасида келишиб олишса, унда база бу ерда ўз фаолиятини сақлаб қолиши мумкин», - дейди Сариев.

Муаллиф: Любовь Шевченко