Бишкек: 130чи маршрут таксиси йўловчилари «Дордой»гача икки сом зиёд йўл кира тўлашади

670


Бишкекнинг №130 маршрут ҳайдовчилари мэрия қарорига хилоф равишда йўловчилардан «Дордой» бозоригача ўн сом йўл кира олмоқда. Ҳужжатга биноан улар барча маршрутлар бўйлаб саккиз сом йўл кира ҳаққи олишлари керак.

Бишкек маршруткалари орасида саккиз сомдан зиёд йўл кира ҳақини фақатгина аввалидан бошлаб сўнгги манзилгача бекатларда тўхтамайдиган жамоат транспортлари орасида - 12 экспресс-маршруткалари олиши мумкин.

Транспорт назорати бошлиғи ўринбосари Азат Бейшеев «Клооп»га берган интервюсида №130 маршрути ушбу рўйхатга кирмайди ва унинг ҳайдовчилари Жал кичик ноҳиясидан “Дордой” орақали Ак-Жаргача саккиз сом йўл кир олишлари кераклигини айтди.

Бироқ Бишкек мэрияси шаҳар транспор бошқармаси бошлиғи Геннадий Милицкий, унинг маълумотларига кўра 130-чи маршрутка экспресс-маршрутка ҳисобланади деди.

Ушбу транспортнинг йўловчи ва ҳайдовчилари “Клоопга”, “шаҳар бўйлаб [Бишкек]” йўл кира саккиз сомни, “Додойдан” ёки “Дордойгача” - ўн сомни ташкил этади. “Клоопга” интервюсида Бишкек мэри ўринбосари Айгул Усунбакунова, “Дордой” бозори Бишкек шаҳарига қарашли эканлигини айтди.

130-чи маршурти ҳайдовчилари бригадири Эсен, бозоргача “ҳеч ким” ўн сом йўл кира олган эмас.

«130 маршруткалари Нооруз байрами ҳақи барчага бепул хизмат қилади», - деди Эсен.

№130 маршрути йўловчиси Эркин Жолдошев, “оддий ҳалқ” бошланғич нарҳ саккиз сомни ташкил этишини билмайди дейди.

«Бироқ бензин нархи кўтарилди, запчатслар қиммат. Кўпчилик учун икки сом хеч нарса эмас, бироқ битта ҳайдовчи учун тамирлаш [автотранспорт] қимматга тушади Хайдовчиларга хам осон эмас», - дейди Жолдошев.

«Дордой» яқинида Келечек янги кўчаси яшовчиси Бузияда Тагаева, ҳайловчилар уларнинг маршрутини шаҳар ва шаҳар ташқарисига бўлишини “алолатсиз” деб ҳисоблайди.

«Янги кўчалар яшовчилари аҳволи оғир ва икки сом ҳам пул», - таажубланади Тагаева.

Бишкек мэрияси қоидалари “антибозор”

Бишкек транспорти тарифи қийматини шаҳар мэрияси бошқариб туради. Бишкек шаҳар кенгаши қарорига кўра, ҳозирда маршрут таксисида ҳаракатланиш, эрталаб соат олтидан то кечқуран соат тўққизганча саккиз сомни ташкил сомни ва кечқурун соат тўққиздан то соат 12гача ўн сомни ташкил этади.

Ўрта Осиё бозор эркинлиги институти (CAFMI) ижро директори Мирсулжан Намазалиев, жамоят транспорти нархини транспор фирмаларининг ўзлари белгишлари керак деб ҳисоблайди.

«Мен ушбу қоидалар бозор муносабатига қарши ва антиконституцион деб ҳисоблаймен, чунки бу бизнес, бизнес эса ўз-ўзига ўзи нарх белгилаши лозим», - изоҳлади Намазалиев.

«Бишкекский деловой клуб» вакили Улул Кидирбаев, “Клоопга”, агарда микроавтобусларда йўловчиларни ташиш фода келтирмаётган бўлса ва маршрутка эгалари ҳаражатларни қоплаши ва даромад олиши керак бўлса, унда бизнес нуқтаи назаридан 130 маршрути тарифининг кўтарилиши “оқланган” деб ҳисоблайди.

Кидирбаев, қонун чиқарувчи орган нуқтаи назаридан, ушбу келишув [ўн сомдан йўл кира олиш] амалга оширилмаган бўлса, унда бу ноқонунийдир дей ҳисоблайди.

Милицкий «Клоопга» берган интервюсида, ҳозирда Бишкекда жамоат транспорти тарифи “муаоммоси кўндаланг турибди” ва шунинг учун ҳукумат тўловни кўтармоқчи.

“Мавжуд тарифлар харажатларни оқламайди” - аниқлик киритди Бишкек мэриси шаҳар транспорти бошқармаси бошлиғи.

2012 йилнинг февралида Бишкек мэрияси, Бишкек жамоат транспортида ҳаракатланиш икки сомга қимматлашиши баён қилди, лекин нархлар кўтарилишининг аниқ санасини ҳукумат ҳали айтишмади, бироқ сабаби ёқилғи қимматлашида деб топишди.

Жамоат транспортида нарх наво кўтарилиши ҳақида гаплар 2011 йилнинг ноябридан бошланди. Автобус йўл кираси саккиз сомгача, маршрутка эса – ўн сомгача кўтарилади.