Футбол бўйича Қирғизистон жорий чемпиони – Бишкекнинг «Дордой» жамоаси Осиё футбол конфедерецияси президенти кубогида Камбожа, Непал ва Бутаннинг энг зўр жамоалари билан бир гуруҳга тушди.
Осий футбол Конфедерацияси штабида 7 март куни ўтказилган қуръа ташлаш натижаларига кўра, 2012 йил ОФК президенти чемпионатида Камбоджанинг «Пномпен Краун», Непалнинг (НПК) «Непал Полис Клаб» ва Бутаннинг «Йидзин» футбол клублари “Дордой” рақибларига айланади.
Мазкур жамоалардан ташкил топган В гуруҳи ўйинлари 3-13 май кунлари Камбоджада бўлиб ўтади.
Мусобақанинг финал қисми анаънага мувофиқ кузда ўтказилади. Ҳозирча унинг қаерда ўтказилиши номаълум.
Финалга ҳар уччала гуруҳ ғолиблари ва иккинчи ўринни эгаллаган икки жамоа ўтади.
Қуръа ташлаш маросимидан видео лавҳа:
“Дордой” уч йил аввал ҳам ҳудди шундай гуруҳга тушган эди – ўшанда Қирғизистон жамоасига ҳозирги рақиблардан «Пномпен» ва «Йидзин» қарши чиққан эди. Ўйинларда “Дордой” рақибларини 3:1 ва 7:0 ҳисоби билан ер тишлатганди.
Непаллик чемпион билан бўлган учрашувларнинг энг муҳими 2007 йилда бўлган – ўшанда “Дордой” финалда «Махендро Полис Клаб» жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдирган эди.
“Дордой” ОФК президенти кубоги тарихидаги энг кучли клублардан бири – жамоа мусобақанинг ўтган йилгисидан бошқа барча ўйинларида иштирок этиб, уларнинг барчасида финалгача борган ва икки маротаба ғолибга айланган.
Бишкек клуби 2011 йилда Қирғизистон чемпионатидаги ғолиблигидан сўнг Кубогда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
“Дордой” Қирғизистон чемпионатидаги энг фахрли клуб ҳисобланади – сўнгги саккиз йил давомида жамоа Қўчқоротанинг “Нефтчи” клуби чемпион бўлган 2010 йилдан ташқари барча мавсумлар ғолиби бўлиб келган.
ОФК президенти кубоги – Осиё футбол турнирлари орасида учинчи ўринда туради ва унда минтақанинг энг паст рейтингли давлатлари чемпионлари иштирок этади.
2012 йилги ОФК президенти Кубоги гуруҳ босқичи қуръа ташлаш натижалари:
А гуруҳи: КРЛ (Покистон), “Тайван Пауэр Компани” (Тайван), “Дханмонди” (Бангладеш), “Эрчим” (Монголия).
В гуруҳ: “Пномпел Краун” (Камбоджа), “Дордой” (Қирғизистон), “Непал Полис Клаб” (Непал), “Йидзин” (Бутан).
С гуруҳи: “Истиқлол” ( Тожикистон), “Балкан” (Туркманистон), “Ал-Аммари” (Фаластин), “Ратнам” (Шри-Ланка).
Муаллиф: Бектур Искендер