Қирнет Бакиевнинг укаси қаерга ғойиб бўлгани устида бош қотирмоқда

898

Ҳукуматдан қувилган собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг укаси Ахматбек Бакиев Бишкекдаги манзил колониясидан муддатни ўташ чоғида қочиб кетди. Интернетда эса Бакиев қаерга ғойиб бўлганлигини муҳокама қилиш қизғин тус олди.

@thelostroom номи остида танилган “Ата-мекен” депутати Ширин Айтматованинг «Твиттер» микроблогидаги иддаоси, президент укасининг қаерга ғойиб бўлганини кенг муҳокама қилинишига туртки бўлди. Депутатга кўра, Ахматбек Бакиев бир ой олдин касалхонадан чиқарилган.

“Бундан бир ой олдин Ахмат Бакиевни касалхонада кўрган эдим. У кеча қочиб кетмаган. ЖЎДХ, суд ҳаками ва бош прокуратура ушбу қочишни алла қачон уюштирган эди!”, - ёзади Айтматова ўз эккаунтида.

Айтматова кенжа Бакиевни 29 январда касалхонага келтирилганини ва у ерда у “бор йўғи икки кун ётгани”ни иддао қилди. Ўшандан бери уни ҳеч ким кўрмаган, деб ёзади @thelostroom.

Фойдаланувчи @abdalievn Ахмат Бакиев колониядаги судланганлар ҳар ҳафта белгиланиши ҳақидаги қоида туфайли “шунчаки Туркияни айланиб келишга қарор қилган”, дея ҳазиллашади.

“Соат 21:00гача уйга келиш керак бўлган ёшлигимизни эслай оласизми? Манзил колониялари ҳудди шунинг ўзи%)”, - ёзади “твиттерчи”.

Бошқа фойдаланувчилар эса бу воқеадан ғазабда. Жумладан @Rafter2010 ҳукумат ҳаракатларига эътироз билдирди:

“Ушбу ҳодиса яна бир бор, #freekgда [Қирғизистонда] пули, танишлари йўқ бечоралар ўтириши тасдиқлайди”, - ғазабланади фойдаланувчи.

Яна бир тоифа фойдаланувчилар Ахмат Бакиевнинг ғойиб бўлишини киноя билан қабул қилишди. “Триттерчи” @asanbekovich собиқ президен укасининг ғойиб бўлишини “Қомоқдан қочиш” сериали билан солиштирди [«Prison Break»].

“Ҳудди ўзи! Қизиқ, унинг баданида нечта татту бор экан а? Бу неча қисмли филм бўлар экан?!))))”, ёзади @MekaTolepbergen номли фойдаланувчи ҳазилига жавобан.

Машҳур «Фэйсбук» ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари эса Ахмат Бакиевни Александр Дюма асарининг қаҳрамони, 14 йиллик қомоқдан қочиб сўнг ўз душманларидан ўч олган граф Монте Кристига қиёсладилар.

Ахмат Бакиевнинг ғойиб бўлиши

Жазони ўташ давлат хизмати матбуот котиби Александр Никсфорд № 35 манзил колониясидан Ахматбек Бакиевнинг қочиб кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, президентнинг укаси Бишкек касалхоналарининг бирида даволанаётган эди.

“35чи манзил колонияси ходимлари мунтазам равишда унинг олдига касалхонага келиб, у ўз жойидалигини белгилаб қўяр эди. Бироқ 3 март куни тушдан сўнг яна бир бор уни текширгани келганларида уни ўз жойидан топмаганлар”, — деди Никсдорф.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, барча куч хизматлари Бакиевнинг акасини излаш билан шуғулланмоқда. Нискфорд манзил колониясидаги судланганлар “эркин” режимда эканини ва уларда қўриқчи ёки посбон йўқ эканини айтди.

“Бакиев касалхонада эркин, қўриқчиларсиз сақланар эди. Балки у яна қайтиб келар. Биз умид қиламиз”, — деди матбуот хизмати ходими.

ЖЎДХ маълумотларига кўра, собиқ президентнинг акаси йўқолганлиги ҳақидаги хабар 5 мартда уларга келиб тушган. Ҳозирда Ахмат Бакиевнинг қаердалиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. У қидирувга берилган.