Қирғизистон КВНи ваъда қилинган мукофот жамғармасисиз қолиши мумкин

914

КВН миллий лигаси финалчилари тарихда биринчи марта ваъда қилинган 120 минг сом мукофот жамғармасидан мосуво бўлиши мумкин. КВНчиларнинг ўзлари пул учун ўйнамасликларини билдирдилар. Лига маъмурияти яқин орада мукофот жамғармаси пайдо бўлиши мумкинилигини айтади.

«Қирғизистон КВНи» ўйинлари жорий мавсум бошида клуб президенти Евгений Акопян “КВН”чиларни 17чи мавсумда илк бор 120 минг сом миқдоридаги мукофот фонди кутаётганини айтганди.

Акопян сўзларига кўра, ғолиблар 50 минг сом билан тақдирлашини керак бўлган. Кумуш медал совриндорлари 30 минг сомни, учинчи ўриндагилар 20 минг сомни қўлга киритиш имконига эга деб айтилган. Тўртинчи ўринни олган жамоа «Иссиқкўл-2012» ёзги кубогига олтита йўлланмага эришиши ваъда қилинган.

Ярим финал ўйинларидан сўнг, миллий лига президенти «Клооп»га берган интервьюсида «КВН»да «мукофот учун» ўйналмаслигини айтди.

«КВНда чемпионлик унвони учун ўйнайдилар. Уни сотиб олиш, ёки сотиш мумкин эмас. Уни фақат ютиш мумкин», - дейди Акопян.

Унинг сўзларига кўра, жамоаларни финалда кубоклар, медаллар ва ёрлиқлар кутмоқда.

«Соврин масаласига қайтадиган бўлсак, уларни бизга ҳамкорларимиз тақдим этмоқда. […] Қирғизистон КВНи жамоалари учун Иссиқкўлдаги ёзги КВН кубогига йўлланмалар тақдим этиляпти, менимча бу жуда муносиб» - дейди ўйин олиб борувчиси.

«Қирғизистон КВНи» маъмури Айдана Нишанова мукофот жамғармаси ташкил қилиниши мумкинлигини, бироқ бу тўлалигича ҳал қилинмаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, КВНчилар моддий бир мукофот учун ўйнашмайди.

«Улар пул йўқлигина кўникиб кетишган», - дея ҳазил қилади Нишанова.

«Пулга ўйнамаймиз»

КВНчиларнинг ўзлари «Клооп»га берган интервьюда «Қирғизистон КВНи» 17 мавсумининг барча финалистлари Акопяннинг мукофот жамғармаси ташкил этиш ҳақидаги ваъдаларини билишларини ва мукофот бўлмасилигини мумкинлигини айтишди.

«Другая логика» жамоаси ўйинчиси Елена Редко мукофот жамғармаси ёқимли, бироқ бу «энг муҳими эмас» деб ҳисоблайди.

«Ҳолат ўзгарди, бироқ ҳомийлар билан баъзи муаммолар мавжуд. Билишимизча мукофот жамғармаси ҳақидаги мавзу ҳали ёпилганича йўқ. Унинг бўлиш ёки бўлмаслиги ҳозирча – номаълум. Бу маъмуриятга ва ташкилотчиларга боғлиқ, лекин бу биз учун унчалик муҳим эмас», - деди Редко.

«Биз учун энг муҳими чемпион бўлиш. […] Қолгани эса муҳим эмас», – деди КВНнинг яна бир фаоли Морозова.

Морозованинг айтишича, улар жамоаси финалга деярли икки ярим ой олдин тайёрлана бошлайди – КВНчи ютиш учун «яхшилаб тайёрланиш» лозимлигини айтади.

«Симпатичные с ИИМОП»жамоаси финалчиcb Муста Жанибеков «Клооп»га берган интервьюсида мавсум бошида «Қирғизистон КВНи» лигаси маъмурияти КВНчиларга мукофот жамғармасини тўлдириш учун чипталарни пулга сотишни таклиф этганини айтади.

«Биз [17чи мавсум КВНчилари] чипталарни сотиш шарт эмаслигини айтдик. Бунга қарамай мукофот жамғармаси бўлмаслигига келишилди», - деди Жанибеков.

Икки жамоа - илк ўйин

Қирғизистон КВНи 17чи мавсуми финалида «Другая логика», «Симпатичные с ИИМОП», «Марго Дэвич» жамоалари ва ярим финал босқичи лидери «ДНК»га қарши саҳнага чиқади. Финал ўйини 13 майда спорт Саройида бўлиб ўтади.

Ҳакамлар ҳайъатига кўра, ҳозирда мавсумнинг энг зўр жамоаси «ДНК» (КГМА) бўлиб қолмоқда - ушбу жамоа 12 февралда бўлиб ўтган ярим финалда биринчи ўринни эгаллаган. 2009 йилда жамоа КВН миллиий лигасининг учинчи ўринига лойиқ топилганди.

Иккинчи ўринда эса Бишкек гуманитар универстетининг «Марго Дэвич» жамоаси бормоқда.

«Симпатичные с ИИМОП» ва «Другая логика» жамоалари биринчи бир бор финалгача етиб келдилар.

«Клооп»га берган интервьюда «Симпатичные с ИИМОП» жамоси аъзолари ўзлари учун ўйинда ғолиб чиқиш «барча мақсадларнинг» рўёбга чиқиши бўлар эди, дедилар.

«Другая логика» жамоаси иштирокчиси Алиса финалгача боришнинг ўзи улар жамоаси учун «жуда кўп нарсани» англатиши айтди.

«Биз учун [финалга ўтиш] жуда катта аҳамиятга эга, зеро биз биринчи ўринни эгаллаган факултетлар лигасининг ярим финалида бор йўғи тўртинчи ўринни эгаллаган эдик. Биз жиддий меҳнат қилдик ва жуда яхши ва қизиқарли жамоалар билан беллашдик», - дейди Алиса.

Ярим финал натижалари

Ярим финал натижаларига кўра саккизта жамоа беллашувдан чиқиб кетди - улар: «ДИсерт» (КРАО), терма мактаб лигаси жамоаси «Москва», «Очная ставка» (Академия МВД), «Есть контакт!» (КЭУ), «Спрингфилд» терма жамоаси, МУК терма жамоаси ва «Волшебник Гудвин» (КРСУ и КГЮА) жамоаларидир.

«Агар ғолиблар [«ДНК»] ютиб чиққан бўлса, демак улар бунга муносибдир, чунки умуман финалга етган тўртала жамоа ҳам, учта танловдан иборат масофани босиб ўтдилар ва улар ҳақиқатдан ҳам кучли эдилар. Хар ҳолда мени ҳакамларга саволим йўқ», - деди ўйинлар олиб борувчиси.