Ўш Ўзбекистон олдидаги қарзи туфайли газсиз қолмоқда

847


Ўтган йилнинг декабр ойидан бошлаб, Ўш вақти-вақти билан зангори оловнинг ўчаётганидан азоб чекмоқда. Газ тўхтатилишига ҳукуматнинг Ўзбекистон олдидаги қарзи 60 милион сомдан ошиб кетганлиги сабаб бўлган.

Газ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Керимбек Сарбашев газ ўчаётгани учун айбни газ ҳақини ўз вақтида тўламайдиган шаҳарликларнинг ўзларига юкламоқда. 2011 йилда шаҳарликлар қарзи 59 миллион сомни ташкил этди.

«Нега Баткен ва Жалолободда газ муаммоси йўқ? Чунки халқ газ ҳаққини ўз вақтида тўлайди. Ўшликлар фақат қийқиришни, арз килишни билади, газ учун тўловлар юргизишни билмайди», - таажжубланади Сарбашев.

Газ хўжалиги бошқармаси қарзнинг учдан бир қисми маҳаллий «Иссиқлик таъминоти» ва ТЭЦга тегишли эканини билдиради. Улар қарзи бугунги кунга келиб биринчиси қарзи 3 миллион сом бўлса, иккинчиси қарзи 15 миллион сомни тузади.

Ўз навбатида «Иссиқлик таъминоти» ходими ташкилотни давлат томонидан молиялаштириш йўқлиги туфайли қарзларни тўлай олмаётганларини айтди. Айни пайтда, Ўш ТЭЦ ходими масалани изоҳлашдан бош тортиб, қарзлар ҳақидаги маълумотларни рад этди.

«Ўзбекистон декабр ойида газни ўчириб қўйган эди ва шунинг учун газ босими жуда паст бўлган. Ўшанда биз шаҳарда газни чегаралаб қўйган эдик. Ўзбекистон газ бермаслигига аҳоли айбдор, улар 59 миллион сом қарзни тўлашлари керак», - дейди Сарбашев.

Шунингдек у Ўзбекистон бугунги кунда Ўшга 4 миллион 600 минг куб метр газ етказиб бераётганини ва бу ўтган йилгига нисбатан бир миллион кубга кўпроқ эканини қўшиб ўтди. Бошлиқ сўзларига кўра, бу ҳажмдаги газ ҳам шаҳар учун етарли эмас, чунки аҳоли газдан нафақат овқат тайёрлаш, балки уйни исситишда учун ҳам фойдаланади.

Ўшликлар шикояти

Шаҳардаги кўп қаватли уй яшовчиси, ўшлик нафақахўр «Клооп»га берган интервьюсида ўз уйида газ қишнинг бошидан бери йўқлигидан шикоят килади. Унинг сўзларига кўра, босим пастлиги туфайли газ уйнинг тўртинчи қаватигача умуман етиб бормайди.

«Газ умуман етиб келмайди. Мана, газ баллонларини сотиб олиб фойдаланяпмиз. Баллонлардан фойдаланиш жуда қимматга тушяпти, бу ҳақда мен арз қилмоқчиман, бироқ қаерга мурожаат қилишни билмайман», - шикоят қилади нафақахўр.

Яна бир ўшлик, ЎшДУ ўқитувчиси Манзура Пайзулдаева ўз уйида газ декабр ойидан буён умуман йўқлиги тасдиқлади.

«Электр плитада овқат қилиш қийин. Буни устига электр куввати паст. Бунга қарамай газ келиб қолишидан умид қилиб ўтирибмиз», - дейди Пайзулдаева.

Ўшнинг «Юго-Восток» туманида яшовчи ўн нафар бола отаси - Актилек Карбаков ҳам болаларни овқатлантириш учун электр плитасида овқат тайёрлаш жуда қийинлигини айтди.

Яна бир ўшлик Камила Сарикова эса ўзи яшаётган маҳаллада газ кечки пайт, «ҳамма кечки овқатни тайёрлаётган» маҳалда камдан-кам бўлаётганидан норози. Аёл сўзларига кўра, унинг шаҳар газ таъминоти бошқармасига қилган мурожаатлари мутасаддилар эътиборидан четда қолмоқда.

Муаллиф: Асель Талантбекова