Ташиевнинг «миллатчилик» руҳидаги сўзлари ҳукумат ва ҳуқуқ ҳимоячиларини ғазаблантирди

895

Депутат Камчинбек Ташиев «Де-Факто» газетасига берган интервьюсида бош вазир лавозими «наслдор қирғиз» эгаллаши керак деб айтди. Ҳукумат бундай сўзларни масъулиятсиз деб ҳисоблайди, Ташиевнинг ўзи эса интервью беришдан бор тортмоқда.

«Де-Факто»га берган интервьюсида Камчинбек Ташиев ҳукумат бошлиқлигига «наслдор қирғиз» тайинланиши керак деб айтган.

«Ҳеч ким хафа бўлмасин, лекин мен очиқ айтаман: мен ҳукумат бошлиғи лавозимига бутун вужуди билан мамлакат ҳақида қайғурадиган наслдор қирғиз тайинланиши керак, деб ҳисоблайман. Биз доимо бошқаларнинг ортидан борганмиз: еврейлар, татарлар, руслар ортидан. Бабанов ҳокимиятга келди, энди эса биз курдлар билан опоқ-чапоқ бўляпмиз. Ўз ҳалқи ҳақида қайғурадиган инсон наслдор қирғиз бўлиши керак. Россия ва Қозоқистонда ҳам шундай дейишади. Нима учун биз бу ҳақда очиқ айтишга қўрқишимиз керак?», - ёзади «Де-Факто».

Ташиев интервьюда «наслдор» тушунчаси остида нимани тушинишига ойдинлик киритмади.

«Ата-Журт» парламент фракциясининг бошчиси ва президент сайловларида Алмазбек Атамбаевнинг асосий рақиби ҳисобланган сиёсатчининг ушбу сўзлари кирнетда шов-шувли эътирозларга сабаб бўлди.

«Агарда Ташиев Бабановга шаъма қилаётган бўлса, унда кечирим сўраши керак», - деб ёзди Қирғизистон «твиттерчилар» орасида таниниқли сиёсатчи, «Айкўл Эл» партияси лидери Эдил Байсалов.

«Ташиевнинг миллатчилиги урчимоқда», -деб ҳисоблайди блоггер Jam Ka.

«Мен жаноб Ташиевдан нимага таяниб у бошқа миллат вакилларини мамлакатнинг олий лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчилигини сўрамоқчиман. Ёки энди рус, татар, яҳудийлирнинг қисмати кўча супирувчи бўлишми?», - эътироз билдирди яна бир шарҳ муаллифи.

Ташиевдан интервью олишмақсадида қўнғироқ қилган «Клооп» мухбири сиёсатчининг рус тилида интервью бермаслиги ҳақидаги сўзни эшитди. Депутат билан қирғиз тилида суҳбатлиш ҳақидаги кейинги уринишлар самара бермади.

Интервью «Де-Фактор» газетасида 7 февралда чоп этилган.

Мухбир билан суҳбат чоғида Тишиев яна бир мухолиф партия бўлмиш Адахан Мадумаровнинг «Бутун Қирғизистон» партияси билан кучларни бирлаштириш, Чуй вилоятида радиактив кўмир тарқатилишига йўл қўйган ҳукуматни тарқатиб юбориш ҳақида гапирган.

Ҳукумат жавоби

Ҳукумат ахборот сиёсати аппарати бўлим бошлиғи Султан Каназаров, «Клооп»га берган интервьюсида Ташиевнинг сўзларини «ноўрин» деб ҳисоблашини айтди.

«[Бундай чиқишлар] менинг назаримда миллатлараро низо, этник дискриминацияни қўзғатади. Умуман бу каби гаплар жуда масъулиятсиз ва ўзининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, ёшига қарамасдан тенглиги ҳақида баралла эълон қилаётган Қирғизистон жамиятида мутлоқ ноўриндир» - деди Каназаров.

Шунингдек Каназаров ким томонидан миллатчлик, дискриминация сўзларига янграшига қарамай Бош прокуратура бунга эътибор қаратиши кераклигини айтди.

Қирғизистон омбудсмани Турсунбек Акун Бош вазирнинг профессионал сифатлари унинг этник келиб чиқишига боғлиқ эмаслигини айтиб, «Ата-Журт» фракцияси бошчисини сўзларини «провокацион» деб номлади.

«Бу билан мамлакатдаги миллатлараро муносабатлар кескинлашади. Бундай ўйламай айтилган сўзлар миллатлараро низолар сабабига айланади, қолаверса у - оппозицион фракция бошлиғи», - деди омбудсман «Клооп»га берган интервьюсида.

Турсунбек Акун ҳудди шунингдек Бош прокуратурага Ташиевни масъулиятли лавозимга жалб этгани учун кечирим билан мурожат қилмоқчи эканлигини хабар берди.

«Бош прокуратура бу масала борасида ўз жавобини билдириши керак.
Қамчибек Ташиевнинг айтган гапларини кейинчалик тан олмаслик одати бор. Шундай бўлмаслиги учун олдин ўйлаб, кейин эса гапириш керак. У эса олдин айтиб, кейин ўйлайди », - деди омбудсман.

Бош прокуратура матбуот хизматидан масала юзасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Қирғизистон жиноят кодекснинг 299чи моддасига биноан миллатлараро низо ёки фуқороларни миллий келиб чиқиш жиҳатидан мутлоқликни тарғиб қилувчи ҳаракатлар моддий жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши мумкин.

Ўз мансабини суъистемол қилиб мазкур ҳаракатларни амалга оширган шахслар, янада кўпроқ жарима ёки беш йилдан ўн йилгача маълум лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан ва озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Фашистик шиорлар

Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова Ташиевнинг наслдорлик ҳақидаги сўзларини «фашистлар шиори» деб атайди.

««Наслдорлар», «наслдор эмаслар»ни аниқлаш бизда ҳали мавжуд эмас ва ушбу чиқиш - шунчаки ғирт маразлик. Менимча ушбу сўзлар - алоҳида ирқ ва шахсларга нисбатан фашистик ҳаракатдир», - дея эътироз билдирди Абдирасулова.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова «юқори минбардан туриб айтилган» бундай гапларни «мутлоқ йўл қўйиб бўлмас» деб ҳисоблайди.

«Биз ҳали июн фожеасида сўнг ўзимизга келганимиз йўқ. Бу - бизнинг оғриғимиз ва бу дараражадаги сиёсатчилар бунга эътиборли бўлишлари керак», - дейди Ошурахунова.

Жогорку Кенеш депутати бош вазир ва ҳукуматни «бўшлик» учун танқид қилиши мумкин, бироқ дискриминацияга «йўл қўйилмаслиги» кераклигини айтади ҳимоячи.

«Бу даражадаги сиёсатчи ҳукумат бошлиғи фаолияти ҳақида айтадиган гап топилмагач унинг авлод аждодини кавлашга қарор қилдими?! Биз депутатларни одамларнинг қанчалик қирғиз қони оқаётганлиги ёки шунга ўхшаган бемаъниликларни текшириш билан шуғулланиши учун сайлаганимиз йўқ. Биз уларни қонунларнинг амалга оширилиши, ҳукумат ва унинг бошқа бўлимлари фаоллигини бошқариб туриш учун танлаганмиз», - ҳисоблайди ҳуқу ҳимоячиси.

Муаллиф: Аида Ишмухамедова