МХДҚ: Ташиев сўзлари эспертизаси ўн кундан сўнг тайёр бўлади

856

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қамчибек Ташиевнинг бош вазир Ўмурбек Бабанов туфайли қирғизлар «курдлар изидан судралиб бормоқда» деган сўзлари устидан эспертиза ишларини олиб бораётганлигини тасдиқлади.

Бош прокуратура Миллий ҳавфсизлик давлат қўмитасига (МХДҚ) эспертиза ўтказиш кўрсатмасини берган.

«Батафсил филилогик-сиёсий тадқиқот» бош прокуратура томонидан 9 февралга, Ташиевнинг «Де-Факто» газетасидаги интервьюсидан сўнг белгиланган.

Президент сайловлари давомида жорий президент Алмазбек Атамбаевнинг асосий рақиби, парамент депутати Ташиев Қирғизистон ҳукуматида «наслдор қирғизлар» бўлиши керак, деб айтган.

МХДҚ ҳозирча экспертиза қандай кечаётганлиги ҳақида хабар бергани йўқ.

«Клооп» мухбири билан суҳбатда МХДҚ матбуот хизмати ходими ушбу жараён яқин ўн кун давомида тугатилишини айтди.

Бош прокуратура ҳам бу борада қўшимча изоҳлар беришдан бош тортиб, ўз сайтида чоп этилган пресс-релиз билан чегараланиб қолмоқда.

Бош прокуратура сайтида сиёсатчининг чиқиши миллий, диний, ирқий ва ҳудудий низони қўзғатиш факти борасида текширилади деб хабар тарқатилган.

Қирғизистон жиноят кодекси бу учун 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бироқ Ташиев депутатлик дахлсизлигига эга.

«Депутат сатуси ҳақидаги» қонунга биноан, халқ вакилини фақатгина қолган депутатлар розилиги билан жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.

Ташиевнинг ўзи эса «Клооп» мухбири билан гаплашишдан бош торди.

«Мен Kloop.kg билан гаплашмайман, кечирасиз», - деди депутат портал мухбирига.

Сиёсатчилар ва жамият

Ташиев сўзларининг «Де-Факто» газетасида илк чоп этилиши бир қатор интернет фойдаланувчиларида шубҳа-гумонни уйғотди - хусусан уларнинг баъзилари нашриёт депутат сўзларини нотўғри талқин қилган бўлиши мумкин, деб ҳисобладилар.

«Сўзларни бузиб талқин қиладиган сариқ гезетларларга дарров ишонавермасликни тавсия этган бўлардим», - деди «Клооп»нинг Ташиев интервьюси ҳақидаги мақола остида илк шарҳ қолдирган NAMAZBAI номли фойдаланувчи.

«Де-Факто» мухбилари «Клооп»га берган интервьюсида интервью газетада тўғри чоп этилганини ва уларда интервьюнинг аудио ёзувлари мавжуд эканини билдирдилар, бироқ мақола муаллифи Мирлан Дуйшенбаев интервью аудио ёзувини ҳамкасблари билан бўлишишни маъқул кўрмади.

Рўзноманинг чоп этилганидан икки кун ўтиб, Ташиев ўзининг Қирғизистон ҳукуматида «наслдор қирғизларни» кўришни исташини тасдиқлади. Бу ҳақда у «Азаттиқ» радиосига берган интервьюсида айтди ва қолган журналистларни уни сўзларини нотўғри талқин қилганликда айблади.

«Твиттер»нинг бир неча таниқли фойдаланувчилари Ташиев курдлар деганда бош вазир Бабановнинг онасини назарда тутган, деб ҳисоблашмоқда. Ташиевнинг ўзи эса ушбу таҳминни мутлоқ рад этди.

«Республика» партияси депутати Кенжебек Боқоев 9 февралдаги парламент йиғилишида Бабановнинг онаси курд эмас, балки этник туркдир ва бош вазир буни ҳеч қачон яширган эмас, деб айтди.

«Ата-Журт» мухолиф фракцияси лидери Ташиевнинг Қирғизистон парламентидаги сўзлари ҳукуматда асосан салбий рекциялар сабабига айланди.

Ҳукумат аппарати ахборот сиёсати бўлими бошлиғи ўринбосари Султан Каназаров ушбу сўзларни «ноўрин» деб атади.

«Умуман бу каби гаплар жуда масъулиятсиз ва Қирғизистон ўзининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, ёшига қарамасдан тенглигини ҳақда баралла эълон қилаётган замонавий жамиятда мутлоқ ноўриндир» - деди Каназаров «Клооп»га берган интервьюсида.

Омбудсман Турсунбек Акун бундай чиқишлар мамлакатдаги миллитлараро муносабатларни кескинлашриши мумкинлигини билдирди.

Интернет фойдаланувчиларининг фикрлари эса турлича бўлди - Ташиевнинг сўзларини «Клооп»да шарҳлаган фойдаланувчилар орасида депутатнинг тарафдорлари ҳам учрайди.

«Ўзга миллатлар ҳукуматда олий лавозимлари эгалламасликлари керак!», - деб ҳисоблайди AIDARBEK, «ўзгалар» деганда қирғизистондаги озчиликни ташкил этувчи миллитларни назарда тутиб.

Фойдаланувчиларнинг бошқа гуруҳи эса сиёсатчининг чиқишадан чўчимоқда.

«Гитлер ҳам қачонлардир наслдор немислардан бошлаган эди», - деб ёзади фойдаланувчи Candy Cola.

Муаллифлар: Бектур Искендер, Аида Ишмухамедова, и Анна Лелик