Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари порахўрликда айбланмоқда

787

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Омарбай Нарбеков пора олганликда шубҳа билан қўлга олинган. Бош прокуратура мутасаддига нисбатан жиноий иш қўзғаган.

11 февралда Ички ишлар вазирлиги давлат хизматчисиниг кўлга олингани ҳақидаги пресс-релиз тарқатди.

Мутасадди тўрт минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда айбланмоқда.

ИИВ маълутларига кўра, вазир ўринбосари бош шифокор лавозимига тайинлаш эвазига пул талаб қилган ва кейинчалик барча ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Агар вазир ўринбосарига порахўрлик айби олға сурилса, мазкур моддага биноан у 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек Нарбеков яна уч йил давомида ўз лавозимини эгаллаш ва давлат муассасаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилади демакдир.

Бош прокуратурадан олинган маълумотларга кўра, вазир ўринбосари пулларни 2010 йилнинг ноябр ойида бир шифокорни Иссиқкўл туман стоматологик касалхонаси бош шифокори лавозимига тайилаб қўйиш эвазига олган.

Лекин мутасадди ўз ваъдаси устидан чиқмаган ва шифокорни ушбу лавозимга тайинламай унга пулларни яримидан кўпроғини қайтариб берган.

Шифокор аёл 9 февралда ҳуқуқ тартибор бўлимига мурожаат этиб, Нарбеков устидан шикоят ёзган. Кўп ўтмай вазир ўринбосари туман ички ишлар бўлими тарафидан қўлга олинган.

«Вечерний Бишкек» газетаси Интернет-таҳририятининг шахсий манбаларига таяниб хабар қилишича, мутасадди қўлга олинган ва кейинчалик қўйиб юборилган.

Айни пайтда ким Нарбековни жазодан қутилишига кўмак кўрсатгани ва у ҳозир қаерда эканлиги номалумлигича қолмоқда.

Бош прокуратура ушбу иш юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

Муаллиф: Эльдияр Арыкбаев