«Зима не будет» Интернет-ҳодисалар энциклопедиясига кириши мумкин

808

Президентликка экс-давогар Арстанбек Абдилдаевнинг «Зима не будет» қабилидаги «башорати» йирик Интернет-мемлардан бири «Луркмор»да пайдо бўлди. Бу энциклопедиядаги Қирғизистон билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган илк мақоладир.

«Зима не будет» номи остидаги мақола «Луркмор»да 2 феврал куни пайдо бўлди. Сайтга уни FlameFull номли фойдаланувчи жойлаштирди.

«Қирғизистон псевдо-вангаси оддий бандаларга йўллаган башорати баъзи гипотеза фактларга асосланган ва ўз навбатида Қирғизистонни ернинг энергетик ўчоғи, қирғизларни эса - инсониятнинг асос соливчуси деб таърифлаган», - тавсифлаб беради энциклопедия Абдилдаевнинг сўзларини.

Сайтда «башоратчи»нинг матбуот анжуманидан олинган машҳур иккала видеоси ҳам келтирилган.

Мақола атрофида муҳокамаларда фойдаланувчилар «Луркмор» даги қирғиз мемининг келажаги хақидаги шарҳлар қолдира бошладилар.

Фикрлар бўлиниб кетди - бири «тарафдор», иккинчиси «қарши». Улардан баъзилари мақола «жирканч» ва уни сайтда жойлаштиришга арзимайди, деб ҳисобладилар.

Бунга қарамай ўз исмини ошкор қиишни истамаган фойдаланувчи «Зима не будет»ни «жуда яхши мавзу» деб ҳисоблайди.

«Ўйлаб топилган қадимий супермиллатлар ва асосчилар ҳақида алоҳида мақола тайёрлаш мумкин», - деб ёзади номаълум фойдаланувчи.

«Луркмор», «Википедия» эркин энциклопедияси услубида бўйича яратилган манба - хоҳлаган киши унга мақолалар киритиши ёки таҳрирлаши мумкин.

Фарқ шундаки «Луркмор» таниқли Интернет ҳодисалар, ёки Интернет-шевасидан кўп фойдаланган мемларга бағишланган сайт.

2012 йилнинг февралида «ЛайвИнтернет» статистикасига кўра «Луркмор»га бир кун довомида 200 мингдан зиёд фойдаланувчини кириши аниқланди.

Энциклопедияда тақдим этилган таниқли мемларлар жуда кўп, масалан «Превед» хақидаги мақола - 2000чи йиллар ҳазиллари, ёки «Луркмор» услубида айтилган таниқли одамлар ҳақидаги мақолалар бўлиши мумкин.

«Зима не будет»

Президентликка экс-давогар Арстанбек Абдилдаев ўзи ўтказган матбуот анжуманидан олинган видеоларидан бирини ярим милиондан кўп маротаба томоша қилинганидан сўнг, 2012 йилда рус тилли интернет оламида таниқли бўлиб кетди.

«Аналитик» Мирлан Асакеев билан бирга у шунингдек - қирғизларнинг гени ер юзидаги биринчи инсон Одам ато игрек хромосомаси билан бир хил деган фикрни айтдилар.

Абдилдаевнинг чиқишини латвиялик Стас Давидов ўзининг «This is хорошо» шоусига қўшгандан сўнг унинг рунетдаги шуҳратининг ортишига асосий сабаб бўлди.

Муллиф: Эльдияр Арыкбаев