Қирғизистон давлат муассасалари сайтлари мустақил тадқиқотчилар тарафидан баҳоланди. Тадқиқотлар веб-сайтларнинг ишлатилишда қулайлиги, ундаги маълумотларнинг янгиланиши, фойдаланувчилар давоматига кўра олиб борилди. Рейтингда барча ўлчовлардан энг кўп балл йиғолган Адлия вазирлиги энг зўр деб топилди.
Давлат сайтларини баҳолаш ташаббускори «Гражданская инициатива Интернет политики» ижтимоий фонди бўлди. Жамғарма буюртмасига кўра «Промотанк» ширкати давлат муссасаларининг 80дан ошиқ сайтлари устидан тадқиқот олиб борди.
Тадқиқотда иштирок этган сайтлар тадқиқотдан олиши мумкин бўлган максимал балл — 70 баллни тузди. Тадқиқот натижаларига кўра, Адлия вазирлиги олиниши мумкин бўлган 70дан 68 балл тўплашга эришган.
Вазирликлар веб-манбалари 14 критерийлар билан баҳоланди. Улар орасида сайт фойдаланишга қай даражада қулайлиги, маълумотларнинг янгиланиши, Интернет саҳифага ташрифлар сони, маълумот қидирув тизимининг қулайлиги ва маълумотлар кўрсатиган тил кабилар бўлди.
Адлия вазирлиги сайти қарийб барча критерийлардан аъло баҳо олди. Фақат икки критерий — фойдаланувчилар ташрифи ва сайтдаги маълумотларни янгиланиш тезлигидан вазирлик сайти тўрт баҳога лойиқ топилди.
«Қидирув тизими унча яхши йўлга қўйилмаган, шунингдек сайтдаги маълумотлар кун сайин янгиланиб туради. Умуман олганда адлия вазирлиги сайтини текширилган сайтлар ичида энг яхшиси дейиш муикин», — дейилади ҳисоботда.
Рейтингдаги кейинги ўрин 67 балл билан Молия вазирлигига насиб қилди.
Айни пайтда Маданият вазирлиги Интернет саҳифаси тадқиқотда иштирок этган сайтлар орасида ҳаммадан оз балл тўплаб, энг ёмон деб топилди — муассаса сайти атига 50 балл тўплади.
Вазирлик сайти қидирув тизимининг такомуллиги критерийси бўйича умуман балл ололмади. Шунингдек сайт узоқ вақт янгиланмаслиги ва давлат хизматлари ҳақидаги маълумот йўқлиги туфайли сайт 3 баҳога лойиқ топилди.
«Вазирлик сайти бир қанча ноқисликларга эга, жумладан: ундаги маълумот ой сайин янгиланади, қидирув тизими йўлга қўйилмаган, хизматлар ҳақидаги маълумотлар йўқ, бошқа вазирликлар сайтларига йўлланмалар кўрсатилмаган», — дейилади ҳисоботда сайтга умумий баҳо берилиб.
Вазирлик матбуот хизматида муассаса сайти билан шуғулланувчи ходим ҳисобот натижалари ва нима учун улар сайти ортда бораётганини аниқ шарҳлаб беролмади, лекин яқин кунларда сайтни «жонлантиришга» ваъда берди.
Бошқа сайтлар баҳоси
Вазирлик сайтлари билан бирга тадқиқотда президент, парламент ва ҳукумат сайтлари ҳам қатнашдилар. Шунингдек давлат қўмиталари, агентликлари ва корхоналари Интернет саҳифалари ҳам тадқиқ қилинди.
Мазкур учлик орасида энг кўп баллга парламент сайти эришди — 64, ҳукумат сайти ундан бир балл оз олиб кейинга поғонадан жой олган бўлса, президентнинг Интернетдаги саҳифаси фақат 58 балл жамлашга муваффақ бўлди.
Қўмиталар орасида энг яхшиси деб Миллий статистика қўмитаси сайти топилди — 65 балл. Энг ёмонлари эса Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси сайти — 52 балл, ҳамда Давлат солиқ хизмати сайти бўлди — 48 балл.
ДМХХ сайтининг асосий ноқисликлари деб сайтни ҳафтасига бир марта янгиланиши, ташриф буюрганлар сонини аниқловчи ҳисоблагичнинг йўқлиги ва маълумотларнинг бир тилда — рус тилида кўрсатилиши айтилди.
Ҳисоботда давлат солиқ хизмати сайти интерфейси «замонавиймас» ва «ноқулай» деб топилди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, идора сайти дизайни текширилган сайтлар ичида энг ёмони бўлган. Шунингдек мазкур сайтда инглиз ва рус тилларида маълумотлар бор, бироқ қирзиз тилида маълумотлар кўрсатилмаган.
Рейтингдаги энг оз балл — 70дан 29 балл — «Кыргыз Маркасы» давлат маркаларини ишлаб чиқарувчи давлат корхонасига насиб этди. Тадқиқотчилар сайтнинг улар қўйган бирор бир критерийга тўғри келмаслигини ва унинг интерфейси энг ноқулай деб топилдилар.
Ҳисоботга кўра, Давлат архиви муассаси ўз сайтига эга эмас.
Муассаса раҳбарияти «Клооп» мухбири билан суҳбатда авваллари фаолият юритган www.arhiv.kg сайти устидан уни мукаммаллаштириш ишлари олиб борилаётганини ва «тез кунларда қайта ишга тушиши»ни айтдилар.
Муаллиф: Анна Лелик ва Аида Ишмухамедова