Ҳуқуқ ҳимоячиси Аскаров ҳолидан илк бор парламент депутати хабар олди

815

«Ата-Мекен» фракциясидан депутат Ширин Айтматова бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ҳолидан хабар олган биринчи депутат бўлди. Суҳбат чоғида Асқаров ўз ишининг судда қайта кўрилишини талаб қилди.

Асқаров 2010 йилнинг июнида Жалолобод виялитидаги этник тўқнашувлар жараёнида «миллатлар аро адоват уруғини сочиш» ва «милиция ходимининг ўлдириш» айби билан бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди.

Айтматова билан суҳбатда Асқаров ўз иши бўйича яқинда юзага келган ҳолатлар туфайли иш қайта кўрилиши учун етарлича далил ва кўрсатламалар борлигини айтди.

Гувоҳлар бир эмас, юз эмас - мени бегуноҳ эканимни тасдиқловчи гувоҳлар жуда кўп. Гувоҳлар тиқилиб ётибди, лекин улар сўроққа чақирилмаяпти, - деди ҳуқуқ ҳимоячиси Аскаров депутат билан суҳбатда.

Колония ходимлари учрашувни видеога ёзиб олишни маън этдилар ва Клооп мухбири қўлидан учрашувнинг илк дақиқалари ёзиб олинган виодекамерани тортиб олдилар.

Видеони эса тўлалигича камерадан ўчирилиб ташладилар.

Асқаров сўзларига кўра, унинг тарафдорлари гавоҳлар кўрсатмаларини тўплаш ва нотариал тасдиқлар билан шуғулланмоқдалар. Шунингдек улар Асқаров туғилиб ўсган Бозорқўрғон туманидаги тартибсизликларга дахли йўқлигини исботлашлари керак.

Олий суднинг 2011 йил декабрдаги ҳукмидан сўнг Асқаровнинг ишида икки йўл қолди - БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси орқали халқаро инстанцияга ариза йўллаш ёки Қирғизистонда янгидан юзага келган ҳолатлар туфайли деб ишни қайта кўриб чиқишга эришиш.

60 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси ўз ишини Қирғизистон суд тизимида қайта кўриб чиқилишига ҳаракат қилишини билдирди. Асқаров халқаро инстанцияларда бу жараён ҳаддан зиёд кўп вақтни олиши ва у оқлов ҳукмини эшитишгача яшай олмаслигидан қўрқишини айтади.

«Тушунинг, ахир мен 24 ёшда эмасман», — деди Аскаров Айтматовага.

Асқаров ва Айтматова суҳбатининг тўлиқ тинлаш:

Ёмонлашаётган соғлик

Айтматова ва Асқаровнинг суҳбати ярми 2010 йил Қирғизистон жанубида юз берган қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги тўқнашув ҳодисаларига бағишланди - ҳуқуқ ҳимоячиси ўзининг бегуноҳлиги шунингдек қўлга олингандан сўнг уни милиция ходимлари қийноққа солганлари ҳақида гапирди.

Суҳбатнинг иккинчи яримида эса депутат ва маҳбус Асқаров соғлигининг ёмонлашаётганини муҳокама қилдилар - Айтматованинг сўзларига кўра, Асқаров соғлиги ҳақидаги хабар унинг ташриф буюришига асосий сабаб бўлди.

Асқаров шикоятининг асосий сабаби - уни ертўла хонасида сақланаётганликлари ва унинг сўзларига кўра у ердаги жуда совуқ ҳарорат туфайли унда астма ва бронхит ривожланмоқда. Асқаров шунингдек кардиолог кўригига муҳтож эканлигини айтди.

Учрашувда иштирок этган колония болшиғи ўринбосари Аскаров сақланаётган камера - бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилган маҳбуслар учун колонияда энг яхшиси, янги бино қуриш учун эса улар бошқармасида маблағи мавжуд эмаслигини айтди.

Асқаров колония ходимига шифокорлар унга укол қилганда бир маротабали шприцларни ишлатгандан сўнг синдиришмайди, дея шикоят қилди Айтматова олдида.

«Бу яхши эмаску ахир! Мен қаердан биламан, балки улар шприцни такрор ишлатишсачи?», - деди у.

Бошлиқ ўринбосари Асқаровга шприцлар кун сўнгида ёқиб юборилишини айтди, бироқ ҳуқуқ ҳимоячиси бунга қарамай бу ҳақда шикоят ёзишга ваъда берди.

Асқаров колония ходимларининг унга нисбатан муносабатидан шикояти йўқлигини айтди.

«Буни хушомад ёки лаганбардорлик, деб ўйламанг - мен ҳақиқатдан ҳам бу ердаги ходимлардан миннатдорман. Очиқ ҳавога чиқаман - олти соатга ёлғиз қолдилиришади, мен эса олти соат китоб ўқийман! Кунги сайр довомида ҳам мен тўхтовсиз китоб ўқиш билан шуғулланаман», - деди у.

Бектур Искендер и Бегимай Бекболотова