Мухолифат ва путинчилар бир вақтнинг ўзида митинг уюштирдилар

593

Россия парламентида сайлов натижаларига қарши норозилик акцияси 4 февралда Москванинг Болотний майдонида бўлиб ўтди. Айни пайтда Поклонная гора майдонида таҳминларга кўра жорий ҳокимиятни қўллаб қувватловчи «антиоранжийлар» митинги бўлиб ўтди. Кейинги норозилик акцияси 26 февралга белгиланди.

Москва вақти билан таҳминан сот 13:00да бошланган «Тоза сайлов учун» митинги турли маълумотларга кўра 36 мингдан 120 минггача норозиларни тўплади. Аввалги аксилҳукумат акцияларида иштирокчилар сони 1000 минга борган эди.

Намойиш «Октябрьская» метро станциясидан Большая Якиманка кўчаси орқали Болотний майдонигача марш билан давом этди. У ерда оппозичиячилар 10чи декабрдаги Россия парламентига сайловдан норози эканларини оммавий билдирдилар.

Олинган маълумотларга кўра эътироз акцияси митингнинг «турли-туман» иштирокчиларни тўплаган - намойишда бир вақтнинг ўзида анархистлар, миллатчилар, антифашистлар ва турли оппозицион партиялар вакиллари иштирок этган.

Митингчилар Болотний майдонини ортда қолдириб ўтаётганда мамлакатни «ўғриларга, фашистларга ва бошқа текинхўрларга» бермаймиз дея ҳайқираётган ҳукумат тарафдорлари овозларини эшитдилар.

Шунингдек аксилҳукумат акцияси лидерлари иштирокчилар билан бирга ҳукуматдан сиёсий маҳбусларни озод қилиниш, Госдума сайловини бекор қилиш, сайлов маркази қўмитаси раиси Владимир Чуровни истеъфога чиқаришни, оппозицион партияларни рўйхатга олинишини, сиёсий тизимда ислоҳотлар ўтказишни талаб қилган резолюция қабул қилдилар.

Бунга ўхшаш талабларни оппозиция 24 декабрдаги митингдаҳам олдинга сурган эди, бироқ ҳозиргача митингчиларнинг бирор талаби ишга ошгани йўқ.

Намойишчилар 26 февралда президент сайловидан бир ҳафта олдин аксилҳукумат акциясини давом этдиришга чақирдилар.

«За честные выборы» шиори остидаги оппозицион намойиш Москвадаги ягона митинг бўлгани йўқ - расмий маълумотларга кўра 138 минг атрофидаги одамни ўзига жалб қилгани айтилаётган «антиоранжия» митинги Москванинг Поклонний гора майдонида ўтди.

Митингдагилар сўзларига кўра, улар 2004 йил Украинада инқилобга олиб келган «оранжевий революция» Россияда такрорланмаслиги учун улар намойишга йиғилган.

Бунга қарамай «За честные выборы» митинги иштирокчилари «аксилоранжевий митинг» 4 мартда бўладиган сайловда президентликка номзодини қўйган Россия бош вазири Владимир Путинни қўллаш учун уюштирилган, деб ҳисоблашини билдирдилар.

«Аксилоранжевий»чиларнинг ўзлари эса бу айбловларни рад этдилар, кейинроқ эса саҳнада сўзга чиққанлардан бири Путин ушбу митинг иштирокчиларини қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

Россия полицияси Поклонний гора майдонидаги акция иштирокчилар сони аризада кўрсатилганидан ошиб кетганлиги учун митинг ташкилотчиларини жаримага тортмоқчи.

Полиция ходимлари «аксилоранжевий» митинги лидерлари 15 минг намойишчи иштироки ҳақида эълон қилган бир пайтда, ИИВ ҳисобига кўра митингда 138 минг атрофида иштирокчи қатнашган.

Би -би-си хабар беришича, Путин Поклонной гора майдонидаги митинг ташкилотчилари билан биргаликда «ўз улушини қўшиб» жариманинг бир қисмини тўлашини эълон қилди.

Яна бир норозилик акчияси Пушкин майдонида бўлиб ўтди - (ЛДПР) либерал-демократлар партиясининг мингга яқин тарафдорлари ўз лидерлари Владимир Жириновскийни қўллаб қувватлаш учун йиғилдилар.

«Ҳар бир кишига 1000 рублдан»

Намойишлар бошгланишидан икки кун олдин Би -би-сининг рус ҳизмати «Москвадаги митинглар — ҳар бири учун 1000 рублдан» деб номланган репоржани чоп этди.

Мақолада корреспондент Мария Васиева, митинглар бошланишидан икки кун аввал 4 февралдаги тадбир учун «статист-актерлар» қабул қилиниши ҳақидаги хабар билан интернет тўлиб кетди, деб ёзди.

«Митингдаги «иш» учун 300 рублдан бир ярим минг рублгача таклиф қилинмоқда», - деб ёзди ўз репортажида Василиева.

Унинг маълумотларига кўра эълонлар нафақат Бош вазирни қўллаш учун, балки «За честные выборы» оппозицион намойиш ва леберал демократларнинг Владимир Жириновский митингига бағишланган. Бироқ «путинчилар» эълонлари кўпчиликни ташкил этган.

Би-би-си муҳбири шунингдек митинга чиқишга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида ҳам ёзади. Бу ҳақда журналистга ҳукуматнинг маҳаллий органлари ва давлат бюджет ташкилотларининг хизматчилари аноним хабар беради.

Уларнинг сўзларига кўра давлат муассасалари ходимларини Владимир Путин тарафини олувчи митинга бормаса «репрессия», «премиялардан маҳрум этиш» ва «ишдан бўшатилиш» каби ноҳушликлар билан қўрқитишган. Баъзиларга эса қўрқитув ўрнига таътил ёки премия тўлашни ваъда беришган, хабар беради Би-би-си.

Муаллиф: Медер Сманов ва Аида Ишмухамедова