Божхона ходими ўлимида гумон қилинаётган спкецназчилар адвокатлари маҳкамага келмадилар

817

Божхона ходими Фирусхан Физиевнинг ўлимида гумон қилинаётган миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходими устидан суд кенгаш иштирокчиларинг келмагани туфайли 10 февралга кўчирилди.

Божхона ходими Фирусхан Физиевнинг ўлими бўйича 3 февралда ўтиши керак бўлган тинглов судланувчилар - куч тизими ходимлари адвокатлари ва прокурорнинг йўқилиги туфайли ўзга муддатга кўчирилди.

Ҳакам кейинги йиғилишни 10 февралга кўчирди.

Маҳкамада гувоҳ сифатида Физиевнинг қариндошлари ва адвокат сўзга чиқмоқдалар. Йиғилишда марҳум яқинлари МХДХ ходимлари олға сурган версия, яъни Физиевнинг ўзи деразадан сакради деган сўзларини рад этдилар.

«Бетида элекрошок излари қолган ва унинг тишлари ҳам йўқ эди. […] Уни умуман таниб бўлмасди», - деди маҳкамада марҳумнинг опаси.

Аввалроқ «Қилим Шами» ҳуқуқ ҳимояси маркази бошчиси Азиза Абдирасулова миллий хавфсизлик давлат хизмати ҳодимларини тадбиркор Фирусхан Физиевнинг ўлдиришга уринишда айблади.

Унинг сўзларига кўра, куч тизими ходимлари божхона ходимини 29 июлда қўлга олиб, «кўрсатмалар олиш учун қаттиқ қийноққа солганлар». МХДХ ходимлари Физиевни қурол яроқ ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлашда гумон қилганлар.

Ўшанда давлат хизмати вакили божхона ходимини ўлимига улар ходимлари алоқадор эканини рад этган ва Физиевга нисбатан жисмоний қийноқ қўлланилмаганини айтганди.

«Ушбу айбловлар тасдиқланиши керак. У [Физиев] ўқ отувчи қуролни ноқонуний сотишда гумон қилинган. Қўлга олиш вақтида у қаршилик кўрсатган ва МХДХ ходимларига қарата ўқ узиб қоча бошлаган. Физиев юриб кетаётган машинадан сакраган ва кейин эса шахсий уйнинг иккинчи қаватидан ўзини ташлаган. Аввалроқ унинг уйидан тўққиз турдаги қурол топилган», - деганди МХДХ собиқ ўринбосари Колбай Мусаев.

Қирғизистонда фуқороларга нисбатан қийноқлар қўлланишидаги машҳур ҳолатлардан бири, ҳукумат бир умрлик қамоқ жахосига маҳкум этган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ишидир.

Асқаров Жалолобод вилоятида 2010 йилдаги этник низолар пайтиди оммавий тартибсизликлар ташкилотчиси қатори айбланган.

Аввалроқ айбланувчи адвокати Нурбек Токтакунов милиция ҳодимлари томонидан унинг ҳимояси остидаги Асқаровга нисбатан қийноқлар қўлланилганини билдирганди.

«Озодлик овози» ижтимоий фонди маълумотларига кўра, қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари 2011 йилда 233 қийноқ қўлланиш ҳолатларини қайд этганлар ва уларга бир йил ичида тақрибан 100га яқин юридик ёрдам кўрсатишни сўраган аризалар келиб тушган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев