Рунетдаги таниқли интернет-шоу «This is хорошо» президентликка экс-даъвогар Арстанбек Абдилдаевнинг навбатдаги чиқишини яна эътиборсиз қолдирмади. Башоратчининг - «Путин сложный биоробот» ва «Зима не будет» каби жумлалари кўрсатувнинг бош мавзусига айланди ва уни 300 мингдан зиёд марта томоша қилишга улгирдилар.
Ўзининг қиш бўлмайди, деган бошорати билан машҳур Арстанбек Абдилдаев яна Стас Давидовнинг «This is хорошо» кўрсатувида қаҳрамонга айланди.
Давидовнинг аввалги чиқиши, қирғиз башоратчисига рунетда таниқлилик қўшиб «Ютуб» да қарийиб икки милион томоша тўплади.
Узининг бир кунда 300 мингдан ортиқроғроқ томоша тўплаган кўрсатувида Стас «Зима не будет» жумласига жавобан киноя қилдида:
«30 январ. Рига. Латвия. Европа. Ҳозир минус 10 ва жин урсин бу қор», - деди олиб борувчи қўлида қор билан.
Таниқли видео-сервис фойдаланувчилари Давидов сўзларини даъват деб тушуниб, ўз турар жойлари ва об-ҳаво ҳарорати билан шарҳлар қолдира бошладилар.
«Челябинск. -37. Шамол. 1 дан 11 синфчиларга дарсларни бекор қилишди.Зима не будет», - дея хабар берди фойдаланувчу VOJIAND1.
«Новосибирск вилояти. -43. Окей, бўлмаса бўлмас. Далада футболкада велосипедда айланиб келаман», - ёзади Makeller.
27 январдаги матбуот анжуманининг оригинал видеоси «Ютуб» да тўрт кун ичида уни 150 минг маротаба томоша қилинган ва унга 1004 шарҳлар қолдирилган. Бу эса қирғиз башоратчиси учун ўткан галгисидан ҳам кўпроқ овоза бўлганидан даракдир.
Арстанбек Абдилдаев ўтказган матбуот анжуманининг учдан бир қисми башоратчидан баҳор бўлиш-бўлмаслигини билишга ошиққан журналистларнинг саволларига жавоб бериш билан ўтди.
Унда экс-кандидат бахор 6 февралда кириб келади деб жавоб берди ва шундан сўнг Бишкекда кучли қор ёғилиши бошланди.
Анжуман сўнгида Абдилдаев Қирғизистон учун 2012 йилга башорат қилиб, республикада «тарақииёт бўлмаслигини» ва жуда кўп психик касалланишлар бўлишини айтди. Шунингдек барча инсонларни «биороботлар» деб атаб, Россия бош вазири Вламир Путинни эса - «сложний биоробот» деб номлади.