Ўшлик ўқувчилар: ҳайдовчилар биздан катталардан олингандек йўл кира олишмоқда

632

Мактаб ўқувчилари маршрут таксилари ҳайдовчилари катталардан олинувчи йўл кира ҳақини талаб қилишмоқда, дея шикоят қилмоқда. Маршрутка ҳайдовчилари болалар айбловини рад этмоқда. Маҳаллий ҳукумат ушбу муаммоларни тан олиб, аҳолидан қонунбузарларнинг давлат рақамларини ёзиб олишни сўрашмоқда.

Исмини ошкор филишни истамаган олтинчи синф ўқувчилари баъзи бир ҳайдовчилар улардан катталар каби – 8 сом йўл кира ҳақи тўлашни талаб қилаётганини айтдилар.

«Биз 10 сомни узатган пайтда улар [ҳайдовчилар] қайтим беришмайди. Баъзан саккиз сомдан талаб қилишади. [...] Мен ўн сом бердим, қайтимини эса бермади. [Ҳайдочви] ўн сом деди, томом. Шундай сўнг мен беш сомдан тўлай бошладим», - деди «Клооп» билан суҳбатда олтинчи синф ўқувчиларидан бири.

Шаҳар кенгаши депутатларининг қарорида ўқиш вақтида мактаб ўқувчилари учун йўл кира 1 сомни ташкил этади ва соат бешдан кейин 4 сомга кўтарилиши назарда тутилган. Катта ёшдаги йўловчилар учун йўл кира ҳақи 8 сом.

Ўз исмини айтишни истамаган ўнинчи синф ўқувчиси ҳам ҳар доим беш ёки саккиз сом йўл кира тўлайман, дейди.

«Агарда бир сом тўласанг ҳайдовчи уришиб беради. Биз ўқувчига ўхшамаймиз, балки шу туфайлидир», - таҳмин қилади ўқувчи.

Ўқувчининг сўзларига кўра ўқувчилар ўзларининг мактаб ўқувчилигини тасдиқловчи гувоҳномаларини кўрсатганда ҳам баъзи ҳайдовчилар ғазабланади.

Муаллиманинг сўзларига қараганда, ўқувчилар беш сомдан тўлашади, бироқ ҳайдовчилар қайтими беришмайди.

«Мен хар доим она-оталарга: «болагага бир сомдан беринг» дейман. У ёққа сом, бу ёққа сом, уларнинг чўнтагида майда пуллар бўлсин», - деди муаллим «Клооп» га берган интерьвьюсида.

Бошланғич синф ўқувчисининг отаси Анвар Абдурахимов ўзи ўн сўмдан йўл кира тўлашган ҳам тайёр, аммо ўқувчилар учун йўл кира бепул бўлиши кераклигини айтади.

Ҳайдовчилар фикри

Ҳайдовчи Нурматжан Жумабаев ўзининг маршрути бўйича кўпинча юрадиган болалардан пул олмайман, дея ўзини оқлайди.

«Аммо ўқиш соатлари пайтида эмас, балки ўқишдан кейинги пайтда тўрт сом ўрнига бир сом тўлайдиган катталари [ўқувчилар] ҳам бор», - деди Жумабаев.

Ўз исмини айтишдан бош тортган ҳайдовчи вақти-вақти билан орасида ҳеч ким йўл кира тўламайдиган тўда болалар гуруҳи учрашини айтади.

«Баъзан чиқишиб тўрттаси тўлайди, олтитаси эса тўламайди. Тўртинчи синф, бешинчи, олтинчи, ҳатто юқори синф ўқувчилари ҳам. Катта синфдагилар бир сом тўлайди ва жим чиқиб кетади, ҳатто раҳмат хам айтмай», - арз қилади ҳайдовчи.

Давлат рақамини ёзиб олинг

Ўш шаҳар транспорти ва коммуникацияси ҳокимияти Акимбек Эргешев ҳайдовчилар устидан илагири ҳам шикоят тушганлиги айтди.

Унинг сўзларига кўра, ўқитувчилардар болалардан бутун қийматни оладиган ҳайдовчилар маршрут таксиларининг давлат рақамларини ёзиб олишни сўраган.

«Биз адрес орқали чақириб суҳбатлашишимиз ва тушунтириш ишларини олиб боришимиз мумкин», - деб айтди Эргешев «Клооп» га интервьюсида.

Эргешев сўзларига кўра, ҳайдовчилар томонидан ҳам шикоятлар келиб тушмоқда – улар йўл кира ҳақи «жуда кам» дея шикоят қилмоқдалар.

Муаллиф:Асель Талантбекова

Таржима: Элёр Нематов