Пресса: қирғизистонлик маҳбуслар норозилик сифатида ўз оғизларини тикдилар

707

Қирғизистон жазони ўташ жойларидаги қўзғолонлар халқаро матбуот эътиборини ўзига тортди. Би-би-си, «Франс пресс» ва бошқа кўплаб халқаро нашриётлар мазкур ҳодиса ҳақида мақола чоп этдилар.

Би-би-си 25 январда «Қирғизстонлик маҳбуслар норозилик намойиши сифатида ўз оғизларини тикдилар» сарлавҳаси остидаги репортажни нашр этди.

Би-би-си Қирғизстон жазони ижро этиш давлат хизматини назарда тутиб, СИЗО колонияларида мингдан ортиқ маҳбуслар хуқуқ тартиботи органларининг қўпол муносабатларига қарши норозилик сифатида ўз оғизларини тикиб олишганини хабар қилди.

«Оғзини тикиб олган маҳбусларнинг кўпчилиги – яқинда кўзғолон кўтарилган пойтахнинг СИЗО-1да. Маҳбусларнинг айтишича базилар ўз оғизларини қамоқдаги исённи спецназлар томонидан шавқатсиз бостирилишига қарши ҳамда улар томонидан илгари эълон қилинган очлик уйдирма эмаслигини жамият олдида тасдиқлаш мақсадида тикиб олишган», - деб ёзади Би-би-си мухбири Айзатбек Бешов.

Би-би-си одамлар ўз оғизларини ихтиёрий равишда тикиб олишди деган маълумотни тасдиқловчи СИЗО-1 маҳбусларининг биридан интервью олди.

«Улар [кучлар] бостириб кириб одамларни уришга ҳақлари йўқ эди. Ҳеч қандай тазйиқ йўқ, одамлар ўзлари ўз оғизларини бир-бирларига ҳамдардлик белгиси сифатида тикишга қарор қилишди. Турмада сақлаш шароити – иккиламчи масаладир, бизларга қариндошларимиз тирик қолишга ёрдам беришмоқда», - деди ўз исмини ошкор қилишни истамаган маҳбус, дея маҳбус сўзларидан иқтибос келтиради нашриёт.

Сақлаш шароити

Россиянинг «Лента.ру» сайти эса 25 январда шов шувли: «Зашились. В киргизских колониях сложилась революционная ситуация», - номи остида мақолани чоп этди.

«2005 йилдаги тартибсизликлар жараёнида колониядаги маҳбуслар республиканинг жазони ижро этиш давлат хизмати бошлиғи ва парламент депутати ўлдирилган эди. 2008 йилда турмалардан биридаги ғалаён тўрт кишининг ўлимига олиб келди», - ёзади Россия нашриёти.

«Лента.ру»нинг ёзишича, қамоқлардаги ёмон шароит маҳбусларнинг норозилигига сабаб бўлган.

«Регнум» ахборот агентлиги ўз нашрида ГСИН бошлиғи ўринбосарининг ишдан бўшатилганига эътиборни қаратади.

Ахборот агентлиги ГСИН экс-бошчиси Эрнист Исаевнинг тартибга солиш муассассаси СИЗО №1ни текшириш давомидаги «компетенциясих ҳаракатлаи» туфайли юзага келган, деган версияни олға суради.

Криминал бошлиқларни текшириш

«Франс Пресс» Француз ахборот агентлиги содир бўлаётганлар ҳодисаларга Қирғизистон ҳукумати версиясини келтириб ўтади – норозилик ҳаракатларига «криминал бошлиқлар» раҳбарлик қилмоқда, уларга обрўли маҳбуснинг Бишкекекнинг СИЗО №1дан бошқа жойга кўчирилиши ёқмаган», - ёзади «Франс Пресс».

«Турма раҳбарияти қотилни жазолади ва уни камроқ қулайликларга эга шароидаги жойга кўчирди ва шу билан бирга камераларда рейд уюштириб, уяли телефонлар, наркотика, ва пулларни мусодара қилди» - давом этади француз муҳбири.

Натижада маҳбусларни ғазабландилар ва тўқнашув ва норозиликлар юзага келди, хабар беради «Франс Пресс» ГСИН.

Фото: «Азаттык» радиоси сайтидан олинди

Таржима: Элёр Нематов

Муаллиф: Айгуль Турдугулова ва Эльдияр Арыкбаев