Қирғизистон жанубида йигирмадан ошиқ кўчки тушди

671

30 январдан 31га ўтар кечаси Ўш вилоятининг Мирзаке-Қорақулжа-Алайқу автотрассаси йўлида камида 21 кўчки тушиш ҳолати кузатилган. Мутахассислар кўчки сабабларини тинимсиз ёққан қор билан изоҳламоқдалар.

Ўш вилояти жанубий автотрассаси автомобил ҳайдовчилари учун қор кўчкиларга тўла хатарли йўл бўлиб қолмоқда. Фавқулотда ҳолатлар бошқармаси маркази бошчиси Муҳаммад Сваров 30 январ куни кўчган қор йўлни тўсиб қўйганини билдирди.

Ҳозирда йўл қордан тозаланган — фавқулотда ҳолатлар вазирлиги ходимлари кўчкилар олдини олиш мақсадида қояларни арт-ўққа тутдилар.

Сваровнинг таъкидлашича, кўчки хавфи ҳақида ўз вақтида огоҳлантирилган ФҲВ йўлни ёпган ва кўчкилардан ҳеч ким зарар тортмаган.

Унинг сўзларига кўра, 4 феврал куни ФҲВ ходимлари жанубий йўллардаги кўчиши мумкин бўлган тоғ қояларни арт-ўққа тутадилар.

Сўнги кунларда бутун Қирғизистон бўйлаб кўп қор ёғилиши кузатилди.

«Погода и Климат» сайтига мувофиқ, январ ойида Бишкекда ёққан қор ойлик нормадан унча ошмаган. Сайтга кўра, пойтахтда 26 миллиметрни тузиш керак бўлган қор январ ойида 29 миллиметрни ташкил қилган.

Бишкекда январ ойида 1969 йили энг кўп қор ёғилиши кузатилган. Ўша йили пойтахт кўчалари 60 миллиметрлик қор билан қопланган.

Муаллиф: Нурмухаммед Алимбаев ва Абдулла Жусупалиев