ИИВ: «Северэлектро» чироқни пора эвазига улаган

490

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги «Северэлектро» ходимларини Бишкек аҳолисидан электр энергиясини қайта улаш учун пора олганликда айблади.

ИИВдан олинган маълумотларига кўра, «Северэлектро» ходимлари бишкеклик алоҳида абонентлардан оммавий ўчирилиш пайтида электроэнергияни сақлай оладиган уч фазали электр таъминотини улаш учун 300дан 600 АҚШ долларигача пора олганлар.

Бошқарма шунингдек «Северэлектро» ходимларини транформаторларга қўйилган нормадан ошириб куч беришликда ва бунинг оқибатида Бишкекнинг бази туманларида электроэнергия ўчишига сабаб бўлганини билдирмоқда.

Трансформатор нормаси 90 фоизни ташкил этиши керак, амалда эса у 100 дан 160 фоизни ташкил этган, шу билан трансформаторлар ишдан чиққан, дея хабар тарқатди вазирлик.

Милиция мансабни суистеъмол қилиш ва ишонилган мулкни ноўрин сарфлаш моддасига биноан «Северэлектро» ходимлари устидан жиноий иш қўзғади.

Коррупцияга қарши кураш

Бошқарма «Северэлектро» ҳаракатларини «энергетика соҳасидаги коррупцион схема» синфига киритади.

Авалроқ президет Алмазбек Атамбаев мудофаа қўмитаси билан учрашув ўтказган ва унда энг муҳим мавзу сифатида коррупцияга қарши курашни таъкидлаганди.

«Мен, мамлакат раҳбари ва мудофа Қўмитаси Раиси сифатида, Бош прокуратура, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва суд тизимларидан коррупциячиларга қарши ҳар бир иш маромига етказилишини талаб қиламан», - дея нутқ сўзлади Алмазбек Атамбаев.

Президент, у ДМХҚ таркибидаги (АКС) Антикоррупцион хизматлигига «умид боғлашини» такидлаб ўтиб, шу билан бирга агарда жорий йилнинг биринчи чораги охиригача «сезиларли» натижалар бўлмаса хизмат раиси Бактен Сибигаевни ишдан бўшатилишини айтиб ўтди.

Муаллиф: Айгуль Турдугулова
Таржима: Элёр Нематов