«Мегаком»да тинтув: уяли алоқа ширкати раҳбарияти «коррупцион тизимларда» шубҳаланмоқда

653

Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) «Мегаком» уяли алоқа оператори фаолиятида «коррупцион схемалар» фош қилинганини эълон қилди. Ширкат раҳбарияти 140 миллон сомдан ортиқ пулни ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг тарқатган пресс-релизига кўра, «Мегаком» бренди соҳиби «Альфа Телеком» ширкатида «коррупционн тизимлар» фош этилган.

«Қирғизистон ДМХҚнинг антикоррупцион хизмати «Альфа Телеком» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти ширкатидаги текширув жараёнида компания даромадларини ноқонуний четга чиқариш, ўзлаштириш натижисида давлатга умумий миқдорда 142095170 сом миқдорида зарарга олиб келган коррупцион схемалар фош этилган», - хабар қилди қўмита матбуот хизмати.

ДМХҚ ва Бош прокуратура компаниянинг «алоҳида» раҳбарларига қарши бир вақтнинг ўзида жиноий кодекснинг уч моддаси - «ишониб топширилган мулкни сарф этиш ва ўзлаштириш» бўйича жинойи иш кўзғади.

«К-Ньюс» ахборот агентлигининг шахсий манбаларига таяниб хабар қилишича, ДМХҚ «Мегаком» бош директориАзамат Мурзалиевни қўлга олган.

Кейинчалик ДМХҚ ушбу маълумотни рад этди ва Мурзалиевни қўлга олинмагани ҳақида хабар тарқатди.

Ўзини «Мегаком» бош офиси қоровули деб таништирган одам тинтув бошланиши биланоқ уяли алоқа операторининг бутун раҳбарияти бинодан чиқиб кетганини айтди. У улар айнан қаерга кетганларини ва уларнинг бинони ихтиёрий равишда тарк этганми ёки йўқми деган саволга аниқлик киритмади.

Аввалроқ «Вечерний Бишкек» газетаси ДМХҚда ширкат раҳбари сўроққа тортилмоқда, дея хабар берганди. «К-Ньюс» эса ДМХҚ «Мегаком»га ускуналар етказиб туривчи Хитой кампанияси ZTE-ни тинтув қила бошлади деган хабар тарқатганди.

Вазият эксперталар назарида

Экспертларнинг «Клоопга» берган интервьюсида «Мегаком» атрофида содир бўлаётган воқеаларга ўзгача баҳо беришга чақирди.

«Эгалите» ижтимоий фонди мутахассиси Иван Каменко, «Мегаком»га ўзга кучлар томонидан босим ўтказилмоқда, деб ҳисоблайди.

«Барча эҳтирос ва жиноий ишларга қарамасдан, «Мегаком» ширкати иқтисодий тупикдан амаллаб чиқа олди, ўз даромадлари суръатини жуда тез ўсдирмоқда», - дейди у.

Ушбу вазиятда ҳаммадан кўпроқ уяли алоқа бозоридаги яна бир йирик рақиб «Билайн» ютиб чиқади, - деб ҳисоблайди Каменко.

«Жиноий иш янгилиланиши ва терговлар «Мегаком» ширкати фаолияти билан боғлиқ. Унинг обрўйини ерга уриш, уни бозорда қулаши,истеъмолчилар ишончини унга нисбатан пасайтиришга ҳаракат бўляпти», - дейди Каменко.

Сиёсатшунос Марс Сариев эса барчаси ҳукуматнинг «антикоррупцион кураш» доирасида амалга оширилмоқда деган бошқа нуқтаи назарга таянади.

«Мен ўйлайманки ушбу жараён ҳали бир неча айланиб келади ва шов-шувли ишлар содир бўлади. Фикримча, бу республикада амалга оширилаётган табиий тозалаш жараёнидир», - ҳисоблайди сиёсатшунос.

«Коррупцион ҳолатларга қаршилик кўрсатиш»

«Мегаком»даги можаро президет Алмазбек Атамбаевнинг мудофаа қўмитаси билан ўтказган ва унда энг муҳим мавзу сифатида коррупцияга қарши кураш муҳоказа қилинган йиғилиши билан бир вақтга тўғри келди.

«Мен, мамлакат раҳбари ва мудофа Қўмитаси Раиси сифатида, Бош прокуратура, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва суд тизимларидан коррупциячиларга қарши ҳар бир иш маромига етказилишини талаб қиламан», - дея нутқ сўзлади Алмазбек Атамбаев.

Президент, у ДМХҚ таркабидаги (АКС) Антикоррупцион хизматлигига «умид боғлашини» такидлаб ўтиб, шу билан бирга агарда жорий йилнинг биринчи чораги охиригача «сезиларли» натижалар бўлмаса хизмат раиси Бактен Сибигаевни ишдан бўшатилишини айтиб ўтди.

ДМХҚ тўғридан тўғри президентга бош эгади.

«Мегаком»нинг амалдаги директори Азамат Мурзалиев давлат мулк вазирлиги томонидан бош директорлик лавозимига тайинланган эди.

Муаллиф:Эльдияр Арыкбаев
Таржима:Элёр Нематов