Матбуот эркинлиги индексида Қирғизистон Ўрта Осиёда энг озод

724

«Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти Индексида Қирғизистон бирданига 50 ўринга кўтарилди. Мамлакат эндиликда 179 давлат орасида 108чи ўринда. Пост-cовет миқёсида Қирғизистонданда «озодроқ» давлатлар фақатгина Балтия, Молдавия ва Армения.

Француз ташкилоти «Репортёры без границ»нинг 2002 йилдан бошлаб ўтказаётган рейтингида Қирғизистоннинг бу кўтарилиши энг катта қадам бўлди.

2010 йилнинг октябр ойида чиққан рейтингнинг аввалги версиясида Қирғизистон 60 балл тўплаб 159чи ўринни эгаллаганди.

Қирғизистон тарихида мазкур рейтингда бир йил ичида шунча ўринга кўтарилиш кузатилмаган.

Бу йили давлат 40 бал эгаллашга муваффақ бўлди — балларнинг қанча озроқ бўлиши давлат учун юқорироқ позицияни таъминлаб беради.

Қирғизистон 2009 йил индексида ҳам ҳудди шунча балларга эга бўлганди.

Қирғизистоннинг ҳануз энг юқори ўрини мамлакат 2002-да эгаллаган 98-чи ўрин бўлиб қолмоқда, аммо энг кам баллар миқдорини мамлакат 2008 йил якунида тўплаганди - 27.

2011 йил ҳисоботи бўйича 1чи ўринни баҳам кўрган — Финландия ва Норвегияда давлатлари минус 10 баллдан эгаллашга муваффақ бўлган.

Матбуот эркинлиги Индексида энг мухим критериялар деб журналистларга жисмоний тажовузлар сони ва бошқа ҳар қандай матбуот босими ҳолатлари ҳисобланади.

Ташкилот рейтинг билан бирга босиб чиқарган ҳисоботда Қирғизистон ютуқларга қарамай эҳтиёткорона таърифларга сазовор бўлди.

«Сўз эркинлиги билан боғлик вазият [Қирғизистонда] журналистларга қарши тажовузлар ва парламентнинг репрессив ташаббуслари давом этиши билан нозиклигича қолмоқда», — деб ёзади француз ташкилоти.

Айнан қандай «репрессив ташаббуслар» назарда тутилганига «Репортёры без границ» аниқлик киритмади, лекин «Клооп» таҳририяти тақрибан Қирғизистон парламент депутатларининг 2011 йилнинг ёзида «Фергана.ру» ахборот веб-сайтини тиъқиқлаб қўйиш уринишларини назарда тутилаётганлигини тушунади.

Ўрта Осиёда эркин давлатлар

Собиқ СССР давлатлари орасида Қирғизистондан да юқорироқ рейтингни фақатгина анъанавий лидерлар Болтиқ бўйи давлатлари (Эстония 3-чи ўринда, Литва 30-чи, Латвия 50-чи), шунингдек 53-чи ўринни Молдова ва 77-чи ўринни Армения эгаллаган.

Қирғизистон Ўрта Осиёда катта фарқ билан лидер бўлди — Тожикистон 122-чи ўринни эгаллади ва «Репортёры без границ» берган баҳосига кўра, ҳукумат фуқаролик уруши ва радикал Ислом мавзуларини эркин ОАВга босим ўтказиш учун баҳона сифатитида ишлатаётган давлат бўлиб қолмоқда.

Қозоғистон рейтингда 162-чи ўриндан 156-чига кўтарила олди, аммо француз ташкилоти ёзишича бу кўпчилик давлатлар рейтингининг кескин пасайиши туфайли юз берди.

«Аслини олганда, барқарорлик кўринишини ҳар қандай баҳо эвазига қуришга уринишда Қозоғистон ҳукумати унчалик кўп бўлмаган овозларга қарши таъқибни кенгайтирдилар ва Интернет устидан бошқарувни қўлга омоқчилар», — ёзади ташкилот.

Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамон жадвалнинг тубида — 157-чи ва 177-чи ўринлар тегишли равишда. Рейтинг муаллифларига кўра ушбу мамлакатлар сўнгги йилда матъбуот эркинлиги соҳасида «ҳеч қандай прогрессни» амалга оширган эмас.

«Репортёры без границ» нинг рейтинги — дунёдаги энг этироф этиладиган икки матбуот эркинлиги индексларидан бири бўлиб, ўхшаш рейтингга эга Америка ташкилоти «Фридом хаус» билан боробардир.

У дунёнинг 14 медиа-ташкилотлари ва юзлаб медия-экспертлар сўроғи асосида тузулади.

Қирғизстоннинг матъбуот эркинлиги Индексдаги кўтарилишини сиз қанчалик созовор деб ҳисоблайсиз? Агарда сиз журналист бўлсангиз, матъбуот эркинлиги ҳусусидаги вазият сўнгги йилда яхшиланишини ўзингизда сезмоқдамисиз? Ўз шархларингизни қўйида қолдиринг.


Муаллиф:Бектур Искендер