Бишкекни қордан тозалаш учун ажратилган ёнилғи четга сотилган, дейди қор тозаловчи машиналар собиқ ҳайдовчилари

718

Бишкек кўчалаларини тозалаш зиммаси юклатилган «Тазалик» муниципиал корхонаси собиқ ишчилари машиналар учун ажратилган ёнилғини четга сотаётган раҳбар ишдан озод қилининсин, демоқдалар. Раҳбарият эса барча айбловларни рад этмоқда.


«Тазалик»нинг тўрт собиқ ходими ўзлари ўтказган матбуот анжуманида 1 февралдан улар корхонасида антикоррупцион курашни бошлашни талаб қилдилар – улар сўзларига кўра, раҳбарият машиналарга аталган бензинни четга сотяпти.

Собиқ ҳайдовчилар сўзларига кўра, «Тазалик» раҳбари Риспек Сарпашев исталган ёнилғи қуйиши шаҳобчасида олиш мумкин бўлган ёнилғи талонларига уларни имозо чекишга мажбурлаган.

Собиқ ходимларнинг маълум қилишича, имзо чекилган талонларга тегишли машиналар таъмирда ва уларга бензин керак бўлмаган.

«Масалан, битта машинага 50 литр ёнилғи мўлжаллаган бўлса, улар эса унинг олдига келиб 50 литрга имзо чекишни сўрашади. Ҳайдовчи – мен ҳеч қаерга чиқмадим, мен ремонтдаман деса, унга - «имзо чек» деб буюришади», - дейди собиқ токарчи Мийзамбек Ордокбаев.

Собиқ ҳодимлар матбуот анжуманида «Тазалик» раиси Риспек Сарпашев устида шикоят қилиб, мисол сифатида «кўп маротаба» қонунбузарлик ҳолатлари ва у томонидан тазйиқларни келтирдилар.

«У ерда биз тизза бўйи ахлат кечсак – улар мафия, маҳаллийчилик, дискриминация билан шуғулланишади[…]. Корхона – бу Сарпашев хонлиги. У ерда ҳамма масалани фақат бир одам ҳал қилади», - дейди собиқ токарчи Мийзамбек Ордокбаев.

Улар сўзларига кўра, Сарпашев ойлик маошини тўланишини кечиктирган ва аҳёнда ўз фойдасига «нотўғри» ҳисоблаган.

«Биз ойлик иш ҳаққини ойнинг ўнида олишимиз керак, яъний ой ўртасида, бироқ биз уни 25ида оламиз. […] Мен 4,5 минг сом олдим, ҳолбуки 12 минг [сом] олишим керак эди», - шикоят қилади собиқ ходим Закирбек Чокоев.

Корхона собиқ ходимлари уларни ишга қайтаришни ва ўз лавозомларига қайта тиклашни талаб қилмоқдалар.

Раҳбарият рад этади

«Тазалик» раҳбарияти ҳам ўз навбатида жавобий матбуот анжумани ўтказди ва собиқ ходимларнинг барча айбланишларини рад этди.

Бош инженер Владимир Абилкасимов ҳайдовчиларнинг ўзлари қор ёққанда ишга чиқишдан бош тортганларини ва ҳеч ким уларни ишдан бўшатмаганини маълум қилди.

«15дан 16чи январгача кучли қор ёғиш пайтида қор тозаловчи машиналар бутун иш доирасини бузиб ишга чиқишдан намойишкорона бош тортди», — дейди Абилкасимов.

«Улар ўз истакларига билан ишдан бўшатишни сўрадилар», давом этдиради бош инженер.

Директор ўринбосари Токтобек Элгендиев ойлик маоши қонун доирасида берилишини қўшимча қилиб ўтди.

«Ҳаммаси битимга биноан оклади, тарифига биноан ойлик олади. Агарда уларнинг даъвоси бўлса бизга мурожаат қилсин», - дейди Элгендиев.

Шунингдек ҳайдовчиларнинг ўзлари талонда кўрсатилган 60 литрдан 20 литрини нақд пулда олишган, деган айбловни собиқ ҳайдовчиларнинг ўзларига тўнгади корхона ходими.

«Заправкада шу куни биз 60 литр ёнилғи қуйишга рухсат бердик. Текширув жараёнида биз 40 литр ёнилғини қуйиб, 20 литрини эса нақд пулга айлантирганларини аниқладик. Раҳбарият томонидан бу масала бўйича шикоят бўлган ва ҳайдовчилар ғазаблана бошладилар», - эътироз билдиради директор ўринбосари.

Коррупцияга қарши кураш

Аввалроқ президент Алмазбек Атамбаев коррупцияга қарши кураш бош мавзусига айланган мудофаа Қўмитаси йиғилишида чиқиш қилди.

Ўшанда Атамбаев (ГКНБ) миллиий хавфсизлик Давлат хизмати қошидаги Антикоррупцион хизмати директори Бектен Сидигалиевни агарда биринчи чоракнинг охиригача «реал, сезиларли натижалар» бўлмаса ишдан бўшитиши билан таҳдид қилганди.

«Буйруқ ёки огоҳлантириш бўлмайди. Сиз шунчаки ишдан бўшатиласиз», - деганди Атамбаев.

Муаллиф: Бегимай Бекболотова