«Ошэлектро» 10 мингдан ошиқ қарздор абонентни ёруғликдан бебаҳра қилди

796

Ўш ва Боткен вилояти яшовчиларининг электр энергияси учун 400 миллион сомдан ошиқ қарзлари бор. Катта миқдордаги қарзга «энергетиклар орасидаги коррупция» сабаб бўлган, дея ҳисоблайди маҳаллий яшовчилар.

«Ошэлектро» хизмат кўрсатиш сифати маркази бошчиси Данияр Сидиков дебиторлик қарзлар элекрт энергияси фойдаланувчиларининг ўз вақтида тўлов юритмаганларидан келиб чиқққанини айтади.

Электр энергияси учун ҳисоб оган кундан бошлаб беш кун ичида қарзларини тўламаган абонентлар электр тармоқларидан ўчириладилар.

Умумий ҳисобда Ўш ва Боткен вилояти аҳолиси электр энергияси учун 435 миллион сом қарз, хабар қилади «Ошэлектро».

2012 йил бошидан энергетиклар 10 мингдан ошиқ абонентларни қарзлари учун ёруқликдан бебахра қолдирганлар.

2011 йилда эса ҳудди шу жазога Ўш ва Боткен вилоятининг 130 минг абоненти лойиқ топилган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 113 минг абонентни тузган.

«Назоратчилар ўғирлашади»

Савдогар Айнагул Бапишеванинг таъкидлашича, электр тармоқлари ишини яхши билган контролёрлар «қаллоблик» қилмоқдалар.

«Масалан, менга улар ўтган уч ойга квитанция олиб келишмади. Бу ой эса уч ойга деб 995 сом ёзиб қўйишипти», — деди Бапишева «Клооп» билан суҳбатда.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган яна бир ўшлик энергетиклар «кўп ўғирлашини» айти.

«Турли актларни тўлдираётиб улар атайин кўпайтириб ёзишади», — дейди у.

Жанубий пойтахтнинг яна бир яшовчиси электр тармоқлари абонетнларининг ўзлари айбдор эканини айтади. Унинг сўзларига кўра, аксар фойдаланувчилар ўз вақтида ёруғлик учун пул тўламайдилар.

Ўз исмини айтишни истамаган ўшлик ошпаз эса назоратчиларни «адолатли» ишлашлари кераклигини айтади. Унинг фикрига кўра, ўн минглаб сом қарзлари бор абонентлар контролёрларга ёруғликни ўчирмасликлари учун 100-200 пора берадилар.

«Улар [электриклар] пулни олиб ўчирмай кетаверишади ва бунинг оқибатида катта қарзлар келиб чиқади», — дейди у.

«Ошэлектро» ходими Данияр Сидиков эса ўз муассасаси манзилига айтилган барча айбловларни шарҳлашдан бош тортди.

«Менга аниқ далил керак. Мен ўзим бу каби назорачиларни қўлга олиш ниятидаман», — деди Сидиков «Клооп» билан суҳбатда.