Ўш: Тадбиркорлар солиқ тўлашга тайёрмас

779

Ўшлик тадбиркорлар 2010 йилги низолардан сўнг ўз тижоратини тиклашга улгурмаганларини билдирмоқдалар. Муқаққат ҳукумат ўз вақтида уларни бир ярим йиллик солиқдан озод қилганди.

Қирғизистон муваққат ҳукумати Ўш ва Жалолободдаги миллий низолардан жабр тортган тадбиркорларни солиқнинг барча туридан озод қилганди.

Муваққат ҳукумат қарорига биноан, солиқларга қўйилган таътил 2011 йилнинг 31 декабр куни ўз якунига етиши керак эди.

2012 йилнинг 1 январидан эса маҳаллий тадбиркорлар белгиланган солиқларнинг 50 фоизини тўлай бошлашлари керак эди. Бироқ «Клооп» мухбирларининг тадбиркорлар орасида ўтказган сўровлари аксар бизнесменларнинг мазкур солиқни ҳам тўлашга тараддудда эмаслигини кўрсатди.

Тадбиркор Ҳалил Саидов эркак ва аёллар сумкалари сотар эди. Унинг тижорати миллий низолар чоғида касод бўлган — ўзининг моллари ўғирлаб кетилган ёки ёндириб юборилганини айтади тадбиркор. Унинг сўзларига кўра, ўз бизнеси ривожи учун у минг қийинчилик билан кредит олган.

Саидов ҳатто енгиллатилган солиқларни ҳам тўлолмаслигини айтади.

«Ҳукумат менга бир тийинлик ҳам ёрдам бермади. Қандай қилиб тўлайман?», — дейди у.

Карамат Бекташева пардоз-андоз моллари билан савдо қилади. Караматнинг айтишича, июн воқеаларидан кейин савдо суръти кескин сусайган.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ўшлик тадбиркорлар учун имтиёзли солиқлар тизимини яна бир йилга чўзиши керак.

«Клооп» мухбирлари Ўшдаги йигирма тадбиркор билан сўзлашдилар ва аксар тадбиркорларнинг солиқларни тўлашга тайёр эмаслиги ҳақидаги сўзларига гувоҳ бўлдилар.

Мутахассислар фикри турлича

Иқтисодчи Нурлан Мирзакуловнинг айтишича, тадбиркорлар солиқларни тўлиғи билан тўлашга тайёрлар. Унинг фикрича, «солиқ таътиллари» даврида бизнез тиккаланишга улгирган.

«Савдо яхши кетяпти ва тадбирколар яхшигина даромад олишяпти. Июн воқеаларигача ҳам улар солиқларни тўлашдан бош тортиб келишган», —деди Мирзакулов «Клооп» билан суҳбатда.

Тадбиркорлар фақат фойда олишни ва шуни баробарида мамлакатга солиқ тўламасликни ҳохлашади, ҳисоблайди иқтисодчи.

Бошқа иқтисодчи Мирлан Убайдуллаев эса билъакс, бизнесни тиккалаш учун икки йил жуда оз дея ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, шаҳардаги тадбиркорларни қилаётган тижорат турига қараб бўлиб, уларга солиқни тайинлаш керак.

Ўш шаҳар солиқ бошқармасида эса солиқ йиғинлари ҳукумат қарорига биноан бўлишини, бундан буён ҳеч кимга ён босликларини билдирдилар.

«Бундан буён барча қонун доирасида солиқ тўлайди», — деди солиқ бошқармаси ходими Хасан Мамитов.

Муалиф: Муаззам Сатвалдиева