Ўзген туманида газбаллон портлашидан тўрт киши жабрланди

1176


Жабрланган Ўш вилояти Шерали қишлоғи яшовчилари Ўзген туман шифохонасига етказилган. Ҳозирда шифокорлар жабрланганлар аҳволини «қониқарли» дея баҳоламоқдалар.

Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги матбуот котиби Элмира Шерипова сўзларига кўра, газ баллон Қарўўл қишлоқ округига қарашли Шерали қишлоғида портлаган.

«Ошхонадаги газ баллони порлаган, тўрт киши турли даражадаги жароҳатлар билан Ўзген туман касалхонасига ётқизилган», — хабар қилди Шерипова.

Матбуот хизматидан олинган хабарларга кўра, зарар тортганлар орасида тўққиз яшар бола учинчи даражали куйик олган қолганлар эса иккинчи даражали куйик билан жабрланганлар.

Қишлоқ бошчиси Сатибалди Қалматов сўзларига кўра, жабрланган хондан соҳиби ўз машинасидаги газ баллондан овқат тайёрлаш учун фойдаланган.

«Ишга боришдан аввал овқат тайёрламоқчи бўлишган. Таом тайёр бўлгач баллон ёрилиб кетган. Эҳтимол баллонни печканинг ёнига қўйишган бўлса у қизиб ёрилиб кетган. Унинг уч боласи турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Уйи эса яшашга яроқсиз ҳолатда», —деди Қалматов.

Туман шифохонаси бош шифокори муовини Нуржан Арикова сўзларига кўра, айни пайтда жабрланганлар аҳволи — «қониқарли».

«Ҳозирда уларга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. Тузалиб кетгунларича бизнинг шифокорлар кўригида бўлишади», — деди бош шифокор муовини.

Жабрланган болалар отаси — Иляс Наринов касалхонага ётқизилмаган.

«Клооп» мухбирлари у билан боғлана олмадилар, бироқ ўзини Иляснинг укаси деб таништирган Адилет исмли йигит жиянлари аҳволи қониқарли эканини айтди.

Муаллиф: Бермет Мустафаева ва Кылычбек Азимбаев