Ўшда Манасга қўйилган ёдгорлик МДҲдаги энг баланд отлиқ ҳайкал бўлди

851

Манас ёдгорлиги Ўшда 5 январ куни турғизилди. Ёдгорлик архитекторларига кўра, улар ижоди МДҲ давлатларидаги энг баланд чавандоз ҳайкал бўлди. Интернет фойдаланувчилари эса ҳайкал қурилишига давлат бюджетидан маблағ сарф қилинганидан ғазабдалар.

«Манас» монументи муаллифларидан бири Равшан Маматкулов сўзларига кўра, ҳайкал қурилиши тўрт ой давом этган ва унга икки тоннадан ошиқроқ темир сарфланган.

Ҳайкал муаллифлари ғоясича, Манас қўлидаги найза халқ ҳимояси, ёдгорлик тагкурсисидаги йўлбарс эса — достон қаҳрамони куч ва қудрати рамзидир.

Ёдгорлик бош меъмори Нурбек Баетов ёдгорлик аэропортга яқинроқ бўлиши учун уни аайин Қасимбеков кўчасига ўрнатганарини айтиб ўтди.

Ўшнинг биринчи вице-мэри Таалай Сабиров «Клооп» мухбирларига Ўшдаги Манас ёдгорлиги — Мустақил давлатлар ҳамдўстлигилаги чавандоз ботирга қўйилган энг баланд меъморий қурилма эканини айтди.

«Монголиянинг Улан-Батор шаҳрида Чингизхонга қўйилган 40 метрлик ҳайкал бор. Бизнинг ёдгорлик эса асоси билан 27-28 метр бўлади», — деди Сабиров.

Ҳайкалнинг расмий турда қачон очилиши ҳозирча номаълум, бироқ маҳаллий ҳукумат вакиллари уни январ ойи охирига очишни режалаштирмоқдалар.

Сарфланган маблағ

Ўш мэрияси матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, ёдгорлик қурилиши «миллатлар аро дўстлик ва тинчлик» лойиҳаси доираси остида амалга оширилган.

«Ҳайкал баландлиги 24 метрни тузади, унинг 10 метри — «От устидаги Манас»ни, ёдгорлик тагкурсиси 11 метрни, ҳайкал асоси эса 3 метрни тузади. Ҳайкал қурилишига 31 миллион сом сарфланди. Барча ҳаражат маҳаллий бюджет тарафидан молиялаштирилди», — деди матбуот котиби Гулжан Ажиматова.

Айни пайтда машҳур «Дизель» форуми фойдланувчилари монумент қурилишига маҳаллий бюджетдан пул сарфланганидан норози эканини билдирдилар.

Аввалроқ шаҳарда «меъморий ёдгорликларни» қуриш доираси остида Ўшнинг ғарбдан кириш тарафига Барсбек учун, шарқдан кириш тарафига эса «Кыргыз көчү» комплекси ва Алимбек Дотҳонинг ёдгорлиги ўрнатилган эди.

Муаллиф: Эльмурат Аширалиев