Ҳукумат қирғизларни «бадавийларга» тенглаштиргани учун муфтий билан аразлашиб қолди

945

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси бошчиси Ормон Шаршенов муфтий Чубак ҳожи Жалиловнинг Саудия Арабистони қиролига ёзган хатида қирғизларни «бадавий» деб атаганига ғазабланди. Шаршеновнинг айтишича, «бадавий» ҳақоратли сўздир. Муфтийнинг ўзи эса бу сўздан яхши маънода қўлланганини билдирди.

Шаршенов муфтийнинг Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ ибн Абдулазизга ҳаж зиёрати учун қўшимча 1500 квота сўраб юборган хатида қирғизларни «бадавий» деб атаганидан норози.

«Биз 20 йилдан бери мустақил мамлакатмиз. Ким унга ўз халқини қонунни тушунмайдиган кўчмачи, бефаҳм деб аташга рухсат берди? Улар («бадавийлар») саводсиз — маърифатсиз бўлади», — деди Шаршенов.

Чубак ажи «Клооп»га берган интервьюсида Саудия Арабистони қиролига қўшимча квоталар сўраб хат юборганини рад этмади.

Муфтий «бадавий» сўзини «кўчмачи» маъносида қўллаганини билдирди. Жалилов сўзларига кўра, бу сўздан у қирғизлар ва араблар ўртасидаги руҳий яқинликка урғу бериш учун атайлаб қўлланган.

«Кўчмачилар — эрксевар халқ. Президентимиз инаугурацияда сўзлаган нутқида қирғизларни кўчмачи халқлар сарасига кириши ҳақида айтди. Айнан шунинг учун биз ўз еримиз ва тилимизни сақлаб қолдик», — изоҳлади муфтий.

Муфтий шунингдек «бадавий» сўзи маъносини тушинмайдиганларни — «саводсиз» эканини қўшиб ўтди.

Муфтий лавозимининг легитимлиги

Дин ишлари бўйича агентлик бошчиси қирғизларни бадавийларга тенглаштириш «қирғиз қатори уни ғурурини топтаганини» билдирди.

«Ўзинг ноқонуний бўлсанг, ноқонуний равишда ўз лавозимингда ўтириб қандай қилиб қирғизларни қонунни тан олмайди деб айтасан? Шунчалик зўр бўлсанг ўз лавозимингга қонуний равишда сайлан — 2010 йилнинг 27 июнидан бери бир қурултой ўтказолмайсан», —ғазабланди Шаршенов.

Шаршенов муфтийнинг қурултойсиз, уламолар кенгаши тарафидан сайланганини назарда тутмоқда.

Муфтий эса бошчи сўзларини рад этиб, апрел инқилоби сабаб қурултой ўтказишнинг имкони бўлмаганини, шунинг учун уни уламолар кенгаши сайлагини айтди.

«Жами 35 уламолардан ўша куни 33 таси йиғинда қатнашган. 6 номзод ичидан менга 21 уламо овоз берган, шу тариқа 75 фоиз овоз билан мен сайланганман», —деди Жалилов.

Муфтий сўзларига кўра, дин ишлари бўйича қўмита ҳаж ишларини уюштириш масаласи учун уни танқид қилмоқда.

«Масала ҳажни ким уюштиришлигида. У [қўмита бошчиси] бу унинг ваколатидаги иш деб ҳисоблайди. Унинг бу ҳаркати дин давлатдан ажратилган деган қонунга хилоф», — деди мусулмонлар бошчиси.

Мақола муаллифи: Айкөл Болотбекова ва Сеиль Шералиева

Фото муаллифи: Кувейтская библиотека