Ўшда ўқитувчилар куни нишонланди

1371

Ўшнинг турли билим масканларида ўқитувчилар куни байрами нишонланди. Байрам муносабати билан жой жойларда турли тадбирлар ўтказилди.

Ўш шаҳрининг Фрунзе мактабида ҳам ўқитувчилар куни байрами тантанали равишда нишонланди. Маросимда юқори синф ўқувчилари муаллимлари учун тайёрлаган саҳна кўринишларини тақдим этдилар.

Байрам сўнгида ўқувчилар номидан сўзга чиққан Бахтиева Гулшода устозларга чуқур миннатдорчилик билдирди.

«Ўқитувчилар бизга ҳарфни танитдилар ва ёзишни ўргатдилар. Бизни билимга ошиқ қилганингиз учун рахмат», — деб ўқитувчиларга гул улашди Гулшода.

Ўз ўрнида устозлар ҳам шогирдларидан бундай илиқ сўзларни эшитаётганликларидан хурсанд эканларини таъкидлаб ўтдилар.

«Сиздек ўқувчиларимиз борлигидан фахрланамиз. Байрам ва совғалар учун катта рахмат. Сизларга берган билимларимиз беҳуда кетмаганидан хурсандмиз», —деди мактаб директори Мирзаев Абдурашид домла.

Ўқитувчилар байрами муносабати билан устозларни мамлакат президенти Рўза Отунбаева ҳам табриклади.

Президентнинг айтишича, мамлакатда ўқитувчилар ўзига хос ўринга эгалар ва мамлакат ривожига катта ҳисса қўшмоқдалар.

Ўқитувчилар куни 1965 йилдан бошлаб нишонлана бошлаган. Бу байрам октябрь ойининг биринчичи якшанба кунлигида деб белгиланган. Ўқитувчилар кунини нишонлаш СССР давлатлари - Озарбайжон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизстон ва бошқа мамлакатларда нишонланган.

1994 йилга келиб ЮНЕСКО томонидан бешинчи октябрь - ўкитувчилар куни деб эълон килинган.

Мақола муаллифи: 10 синф ўқувчиси Мирсаид