«Нефтчи» Қирғизистон миллий чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

657

Ўз таркибидаги муаммоларга қарамай, қўчқороталик футболчилар ўз рақиблари «Абдиш-Ата» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришиб, чемпионат кумуш медаллари соҳибига айланди. Муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган «Дордой» ва «Алга» учрашувида дўстлик ғалаба қозонди.

«Абдиш-Ата» билан ўйинга нефтчилик чарм тўп усталари таркибдаги муаммолар билан тушдилар.

«Кыргызнефтегаз» ширкати ҳомийлик қилувчи клубда молиявий муаммолар пайдо бўлгач жамоани асосий ўйинчилардан бир қанчаси тарк этдилар.

Улар орасида жамоа сардори Евгений Пилипас, ҳужумчи Павел Павлов шунингдек жамоа дарвозабони Максим Агапов, ҳимоячилар Александр Белдинов, Роман Абдакимов ва Саитбек Орозалиевлар клубни тарк этдилар.

Айни пайтда, қўчқороталик футболчилар сафида яна бир асосий ҳимоячи Шуҳрат Рахмонов олган жароҳатлари туфайли ўйинга туша олмади.

Шу туфайли «Нефтчи» жамоаси бураббийи клуб менеджери Медер Сидиковни футболчилар сафига қўшди.

Учрашувдаги биринчи голни Қантлик меҳмонлар уришга эришдилар. «Нефтчи» жамоаси биринчи таймнинг ўзидаёқ голга жавоб беришга улгирдилар.

Учрашув тақдирини ҳал қилган нол эса ўйиннинг иккинчи бўлимида ўтган йилги мавсум тўпурари талай Жумалиев тарафидан киритилди.

Молиявий муаммо

Ўзларининг асосий ҳомийси ҳисобланмиш «Кыргызнефтегаз» ширкатининг жамоага пул ажратмагани туфайли клуб ўйинчилари икки уч ойдан буён ойлик олмай келган ва шу сабаб аксарият футболчилар қўчқороталиклар сафини тарк этганлар.

«Нефтчи» менеджери Медер Сидиковнинг Kloop.kgга билдиришича, молиявий муаммолар ширкатдаги сиёсий тўлқинлар ортидан бошланган.

Сидиков сўзларига кўра, ширкатда норозиликлар бошлангандан сўнг компания раҳбарияти клуб тақдири билан қизиқмай қўйган.

Яқин орада клубда янги ҳомий пайдо бўлиши мумкинлигини айтган менеджер, унинг айнан ким эканини хозирча айта олмаслигини билдирди.

Менеджер сўзларига кўра, ўйинни томоша қилгани жамоанинг ҳақиқий мухлислари йиғилдилар.

«Бизнинг «Абдиш-Ата» устидан эришган ғалабамиз ҳар қайси ҳолатда футбол ўйнай олишлигимизнинг исботидир», –деди Сидиков.

«Дордой» ҳамда «Алга» ўртасидаги дерби

Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Майдон эгалари [«Алга»] ўйиннинг биринчи дақиқаларидаёқ ташаббусни қўлга олдилар ва Игнат Чекмазов голи эвазига ҳисобни очишга эришдилар.

Ўйиндаги мувозанатни дордойлик футболчилар фақат учрашув сўнгидагина тиклашга мваффақ бўлдилар.

Ҳакамнинг финал ҳуштаги таблода дўстона 1:1 ҳисобини қайд этди.