Прокуратурага ўт қўйишда айбланаётган қорақўллик очлик эълон қилиш ва ўз жонига қасд қилиш билан қўрқитмоқда

685


Қорақўллик Андрей Радченко прокуратурага ўт қўймоқчи бўлмаганини, балки ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига эътиборни қаратиш мақсадида ўзига ўт қўймоқчи бўлганини билдирди. Ҳакам айбланувчи мурожаатномасини қабул қилмади.

Радченко сўзларига кўра, ўзига ўт қўйишга ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари сабаб бўлган.

«СИЗО-3да ноқонуний ўтирганим учун керакли чора тадбирлар кўрилмаса, мен ўз жонимга қасд қилишга мажбур бўламан», —дейилади айбланувчи мурожаатномасида.

Бу унинг ҳуқуқи эканини айтиб ҳакам айбланувчи мурожаатномасини қабул қилмаган.

9 августдан буён кўчирилиб келаётган маҳкамада айбланувчи адвокати Айна Тугунбаева Чолпон Атадаги бошқа маҳкамада иштирок этаётгани сабаб келмади.

«Арзланмоқчи» эдим

Бунгача уч йил ўғирлик учун қамоқ жазосини ўтаган Радченко унга қамоқда қийноқлар қўллангани ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан арзланмоқчи бўлган.

«Озодликка чиққач прокуратурага бордим ва уларга — мени ноқонуний қамоққа тиққан Қорақўл ОВДси тезкор ходими устидан нима учун жиноий иш қўзғалмаганини айтдим.
Бироқ мени у ерга ўткизиб қўйишди», —деди Радченко.

Шундан сўнг у прокуратурага борган ва устидан бензин қуйиб Қорақўл прокурори ва телевидениени талаб қилган.

Прокуратура полига бензин сочиб юборди

Радченко прокуратурага келиб ўзини ёқмоқчи бўлган куни қаттиқ маст аҳволда эди, деди ҳодиса гувоҳларидан бири, прокуратура ходими Наристе Турусбаева.

«Унинг қўлида бутилка ва гугурт бор эди», —деди Турусбаева.

Унинг сўзларига кўра, Радченко ўз кийими ва бино полига бензин сочган.

Яна бир гувоҳ Иман Аскаров эса айбланувчининг ҳақоратли сўзлар билан сўкинганини ва — «Менга яқинлашма» деган гапларини эшитганини айтди.

Андрей Родченко айбдорлигини прокурор Медер Сламкулов ҳам таъкидламоқда.

Радченко эса ўзининг гуноҳсиз эканини исботламоқчи.

«Мен шунчаки менга эътибор қаратишларини хоҳлагандим. Мен прокуратура биносига ўт қўймоқчи эмасдим, менинг қўлимда гугуртнинг ўзи йўқ эди», —деди Радченко.