Футбол, Қирғизистон чемпионати: сўнги тур натижаларига кўра «Дордой» етакчилик қилмоқда

673

Чемпионатнинг охирги ўйинларида «Дордой» жамоаси «Алга»ни 4:1 ҳисобида ер тишлатган бўлса, «Алай» клуби эса кутилмаганда «Абдиш-Ата»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ҳозирда турнир жадвалида «Дордой» етакчилик қилаётган бўлса, иккинчи ўринда «Нефтчи» жамоаси бормоқда.

«Дордой» жамоаси ва «Алга» ўртасидаги ўйиннинг 11 дақиқасида Вадим Харченко рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ўйиннинг 5 дақиқасида «Дордой»нинг икки бразилиялик футболчилари Андерсон ва Жанкарло Израэль уюштирган ҳужум ҳам гол билан якунланди.

Уч дақиқадан сўнг Талант Самсалиев жарима тўпидан унумли фойдаланиб ўйин ҳисобини йириклаштирди.

Учрашувнинг 55 дақиқасида Жанкарлос яна ўша ҳамюрти Андерсон ёрдамида ўйиндаги иккинчи голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Бишкекнинг «Алга»си эса ўйиннинг 69 дақиқасидагина рақиб дарвозасига жавоб голи йўллашга ўзларида куч топа олдилар.

Ўйинлар якунига кўра 14 ўйиндан сўнг 32 очко билан «Дородой» жамоаси пешқадамликда давом этмоқда.

«Алай»нинг кутилмаган ғалабаси

Мазкур ўйинга параллел равишда Қантда турнинг энг қизиқарли ўйини бўлиб ўтди. Унда ўшлик футболчилар майдон эгалари «Абдиш-Ата» жамоаси устидан 3:2 ҳисобда ғалаба қозондилар.

Эндиликда 14 ўйиндан сўнг «Абдиш-Ата» ҳисобида 24 очко бўлиб, ўз рақиблари Қўчқоротанинг «Нефтчи» жамоасидан 5 очко ортда бормоқда.

«Нефтчи» АФК Президент кубогида иштирок этаётгани сабаб, чемпионатда иштирок этмаяпти.

Жамоалар очколари

Мусобақа жадвалига кўра турнир аввалида 32 очко билан «Дордой» бораётган бўлса, иккинчи ўринда 29 очко билан «Нефтчи» жамоаси бормоқда. Кучли учлик рўйхатини 24 очко билан «Абдыш-Ата» клуби якунламоқда.

Мусобақа аутсайдери мақомини эса 12 очко билан «Алай» клуби эгаллаб турипти.

Шимолнинг яна бир жамоаси «Исик-Кол» эса миллий чемпионатнинг икки ўйинидан кейин молиявий етишмовчиликлар сабаб мусобақани тарк этди.

Сўнги босқич

Чемпионатнинг финал ўйинлари 24 сетябрдан 16 октябргача давом этади.

24 сентябр:
Алга – Абдиш-Ата
Алай – Дордой

1 октябр:
Абдиш-Ата – Алга

2 октябр:
Дордой – Нефтчи

11 октябр:
Нефтчи – Абдиш-Ата
Алга – Дордой

16 октябр:
Нефтчи – Алай
Дордой – Абдиш-Ата