Отунбаева: Қирғизистон Фаластинни БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси қатори кўришни истайди

690

Нью Йоркда ўтган БМТнинг 66 ассамблеясида сўзлаган президент Отунбаева Фаластиннинг БМТга тўла ҳуқуқли аъзоси бўлишини қўллади. Шунингдек мамлакат бошчиси миллий низолар оқибатини енгишда ёрдам кўрсатгани учун БМТга ташаккур билдирди.

22 сентябр куни эрталабки сессияда сўзга чиққан Отунбаева Қирғизистон Фаластинни 1967 йилги чегара асосида мустақиллигини 16 йилдан буён тан олиб келаётганини эслатиб ўтди.

«Фаластинни БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси қаторида кўришни биз кўпдан буён хоҳлагандик», —деди мамлакат бошчиси.

Қирғизистон БМТ бош котиби Бан Ги Муннинг Фаластин ва Исроилни сўзлашувни давом этдиришга қилган чақириғига қўшилишини айтиб ўтди президент.

«Фаластин ва Исроил икки давлат келушуви оқибатида яхши қўшниларга айланишлари керак», —деди Отунбаева.

Фаластин ўз мустақиллигини 1988 йили эълон қилган бўлиб, унинг мустақиллигини ҳозирча БМТ таркибига кирувчи 193 давлатдан 127таси тан олган.

Қирғизистон 1995 йилнинг ноябрида 99 давлат бўлиб Фаластин мустақиллигини тан олган.

Фаластинни кўпроқ ғарбий ва марказий Европа давлатлари, АҚШ, Канада ва Австралия давлатлари тан олмаганлар.

Фаластин ҳукумати маъмурияти БМТнинг 66 ассамблеяси доирасида мазкур ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш аризасини топширмоқчи.

АҚШ эса ўз ўрнида БМТдаги вето ваколатидан фойдаланиб бу ташаббусга қарши чиқишини билдирди.

БМТга ташаккур

Эрон лидери Маҳмуд Аҳмадинижоднинг ортидан сўзга чиққан Отунбаева, ўтган йили бўлиб ўтган миллий низолар оқибатларини бартараф қилишга ўз ҳиссасини қўшган БМТга ташаккур билдирди.

Отунбаева мамлакатдаги пост-конфлик ҳолатда аёлларнинг асосий ролини таъкидлаб ўтди.

«Тинчлик бузилганда эркаклар қурол яроқни қўлларига оладилар, аёллар эса зўравонликни олдини олиш учун барча масъулиятни ўзларига оладилар», —деди Қирғизистон президенти.

Қирғизистонда айнан шу ҳолат юз бераётганини таъкидлади президент.

«Пардаментнинг учдан бир қисмини тузувчи, Олий суд вакили, бош прокурор, миллий банк бошчиси ва кўплаб фаоллардан ташкил қилган аёллар тинчлик ва демократияни ўрнатишда ўзларининг сезиларли ҳиссаларини қўшмоқдалар», —деди БМТ ассамблеясидаги нутқида президент.

Барчаси бўлиб Отунбаева ўз нутқида саккизга яқин муаммони кўтариб чиқиб, улар орасида диктаторрларга қарши кураш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш каби муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди Отунбаева.