«Нохолислиги» учун «Бешинчи канал» парламентдаги аккредитациядан махрум қилинди

729

Парламент депутатлари улар ишини нохолис ёритганликда айблаб «Бешинчи канал» журналистлари аккредитациясини тўхтатиб қўйдилар. Телеканал бошчиси эса айбловларни рад этиб, депутатларнинг холислик ҳақидаги тушунчалари «ўзгача» эканини билдирди.

Парламент матбуот хизмати бошчиси Шаирбек Маматокторов шахсий телеканал журналистлари депутатларнинг 2011 йилнинг июл ойида Балига [Индонезиянинг оролларидан бири] қилган ёзги иш сафарини нохолис ёритганликда айблади.

«Улар [«Бешинчи канал» журналистлари] бизни бюджет ҳисобига дам олишди деб хабар тарқатишди, бу аввалдан тўғри эмас эди», — деди котиб.

«Бешинчи канал» аккредитациясининг тўхтатилишига телеканалнинг ноаниқ статуси ҳам туртки бўлди деди Маматокторов — июл ойининг бошида депутатлар мазкур канални парламент канали қилишга қарор қилгандилар, бироқ қонун ҳали кучга киргани йўқ.

Депутатлар фикрича, улар «Бешинчи канал»ни миллийлаштириш ҳақида муҳокама олиб бораётганида канал журналистлари парламент ишини холисона ёрита олмайди.

«Улар ҳозир холис бўлишлари керак, пауза олиб ва ҳеч бир иштироксиз кузатувчи қатори бўлишлари керак. Улар кейин давом этдирадилар [парламентдаги ишларини]. Ҳеч ким матбуот эркинлигини бекор қилгани йўқ», —деди матбуот хизмати бошчиси.

Холислик ҳақида «ўзгача тасаввур»

Парламент «Бешинчи канал» журналистлари аккредитациясининг тўхтатилганини қонуний асослаб бергани йўқ, деди канал раҳбари Евгения Бердикова.

«Бизга ёзма равишда улардан баёнот келмади. Фақат оғзаки айтилди», —деди Бердикова.

Журналистлар ва парламент спикери холислик ҳақида турли тасаввурга эга, дея ҳисоблайди «Бешинчи канал» бошчиси.

«Парламент спикери тасаввурида холислик бу — парламент ишлаяпти, депутатлар молодец қонунларни қабул қилишяпти дейишса», —деди Бердикова.

Бердикова матбуот котибининг депутатларнинг Балига қилган сафарини нохолис ёритганлик ҳақидаги сўзларига қарши эканини билдирди.

Журналистларнинг сафар мақсадини билши имконияти бўлмаганини, парламент матбуот хизмати ходимлари ҳам депутатлар билан бирга бўлишган, деди «Бешинчи канал» бошчиси.

«Депутутлар Сафарда нима билан шуғулланаётгани ҳақида ҳеч кимдан хабар олишнинг имконияти бўлмади. Ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Телевизионўиклар улар билан бирга эди, бироқ улар ҳеч бир йиғиндан тасвирларни юборишмади», —деди у.

Мухбирлар депутатлар расмий учрашувлари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадилар, дея ўз сўзларини изоҳлади Бердикова.

«Биз парламент таркибидан шунча депутат ўз ҳотинлари, болалари, котибалари, телевизионoщиклари ва яна бир қанча кузатувчи инсонлар билан бирга Балига кетишганини, лекин улар у ерди нима билан машғул экани номаълумлиги ҳақида сьюжет қилганмиз», —деди канал бошчиси.

«Бешинчи канални» миллийлаштириш

2011 йилнинг июл ойида депутатлар канал фақат парламент янгиликларини кўрсатиши керак дея қарор қилгандилар.

Депутатлар кўрсатувлар сафига ёшлар дастурларини ҳам қўшмоқчи бўлганлар, бироқ умимий овоз бериш натижасига кўра, бу таклиф қўллов топмаган.

«Ушбу қонун лойиҳасидан мақсад – мамлакат ахборот хавфсизлиги сақлаш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш», —деганди қонун лойиҳаси ташаббускори ҚСДП депутати Исмаил Исаков.

Kloop.kgга берган интервьюсида Бердикова телеканал парламент каналига айланиши учун аввало уни миллатлаштириш, яъни давлат тасарруфига ўтказиш кераклигини айтганди.

«Бир йил аввал «Бешинчи канал»ни миллатлаштириш ҳақидаги декрет қабул қилинганига қарамай, биз ҳамон шахсий компания қатори қолмоқдамиз», —деганди Бердикова.

«Бешинчи канал» раҳбари агар телеканал миллатлаштирилса, унинг барча қарзларини мамлакат «ўз бўйнига» олишига тўғри келишини айтди.

«Бугунги кунга келиб қарз тақрибан 38 миллион сомни тузади», —деди Бердикова.