«Мутакаллим»: 150дан ошиқ қизлар ўз рўмоллари учун мактабга қўйилмаган

860

Мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот «Мутакалим»нинг билдиришича, исломий рўмол ўраган ўрта мактаб ўқувчилари дарларга киритилмаётир. Маориф вазирлиги эса ўқувчилар ўқувчидай бўлишлари ва ҳар қандай бош кийим киймаслиги кераклигини айтмоқда.

«Мутакаллим» бошчиси Жамал Фронтбек қизининг сўзларига кўра, ўқув йили бошлангандан бери улар ташкилотига мусулмон қизларнинг мактабга қўйилмаётганидан шикоятланган 150 дан ошиқ одам мурожаат қилган.

Қирғизистон мусулмонлари шикоят қилган мактаблар орасида — Бишкекнинг №2, №8, №60, №69, №80 ўрта мактаблари тилга олинган.

«Улар — агар рўмолингни ечсанг илм оласан, бўлмаса кирмайсан деган шарт қўйишяпти», —деди Фронтбек қизи.

Сўзга олинган мактабларнинг учтасида «Мутакаллим» раҳбари сўзларини рад этдилар.
№80 мактаб директори Амантай Байимбетованинг билдиришича, улар мактабида қизларнинг рўмол ўрашларига ҳеч ким қарши эмас.

«Барчага инсоний муомалада бўлиш керак», —деди директор Kloop.kg билан суҳбатда.
№2 ва №60 мактаб вакиллари эса улар мактабида рўмолли қизлар умуман йўқлигини айтдилар.

Республика кўлами

Бироқ Фронтбек қизи бутун мамлакат бўйлаб рўмоллиларга нисбатан «дискриминация» борлигини таъкидлади.

Рўмолнинг таъқиқланишига маориф вазирлиги сабаб бўлаётганини айтди у.
«Маориф вазирлигида конституцияни тушунмайдиган ёки тушунишни хоҳламайдиган инсонлар ўтиришибди. Ҳар бир бола хоҳлагандай кийинишга ҳақли», —дея ҳисоблайди Фронтбек қизи.

Агар вазирлик таъқиқларни олиб ташламаса ушбу мауссасани судга беришни ва норозилик акцияларини ўтказишларини билдирди мусулмонлар ҳимоячиси.

«Рўмол илм олишга монеълик қилмайдику», — деди «Мутакаллим» бошчиси.

Усти оқ, таги қора

Маориф вазирлиги мактаблардаги рўмол юзасидан ўз ўрнини инкор қилмади.

Вазирлик матбуот котиби Керез Жукеева фикрича,барча ўқувчилар давлат ўрта мактабларига ўрнатга қоидаларига мувофиқ — оқ уст кийим ва қора ост кийим кийишлари керак.

Вазирлик мазкур кийимни ижтимоий тенглик ўрнатиш учун кураш дея ҳисоблайди.

«Кимнингдир ота-онаси бойроқ бўлиб, боласига қиммат кийимлар кийдириши мумкин. Лекин бошқа болаларда бу каби ҳашаматга имконият йўқ бўлиши мумкин», —деди вазирлик матбуот котиби.

«Мактабда бола ўзини ўқувчи қатори сезиши керак», —деди Жукеева.

Маориф вазирлиги рўмолларнинг таъқиқланишини инсон ҳуқуқларини бузиш қатори ҳисобламайди — Жукеева сўзларига кўра, ўқувчиларнинг мактабда ҳар қандай бош кийимни, ҳаттоки миллий қалпоқларни ҳам кийиб ўтиришга ҳақлари йўқ.

«Синф ичида бош кийимни ечиш керак», —деди вазирлик матбуот котиби.

Глобал муаммо

Рўмол ўраш муаммоси бутун дунёда турли талаш тортишувларга сабаб бўлмоқда — Европанинг бир қанча давлатларининг давлат ўқув даргоҳларида рўмол ўраш тақиқланган.

Таъқиқ тарафдорлари давлатнинг свет тузумига асосланиб, рўмоллилар рўмоли уларнинг Европа жамиятига интеграциясини қийинлаштиради дея ҳисоблайдилар.

Британия собиқ бош вазири Тони Блер 2006 йил мусулмонлар рўмолини «жамиятни бўлувчи белги» дея атаганди.

Айни пайтда рўмол тарафдорлари давлатнинг инсон шахсий ҳаётига киришмаслиги кераклигини таъкидлайдилар.

2006 йилнинг ноябр ойида Лондонда ўтказилган сўров натижаларига кўра, британияликларнинг 75 фоизи мусулмон аёлларни қўллаб «ўз диний эътиқодларига мувофиқ» кийинишлари тарафдори бўлганлар.