«Дискавери»: Қирғизистонда акулалар бўлган

724

Қирғизистоннинг жанубий-ғарбида Германиянинг Фрайберг тоғ академияси олимлари тарафидан тарихгача бўлган акулалар майда тишлари ва увилдириқ капсулалари топилган. «Дискавери Ньюз»нинг хабар қилишича, 230 миллион йил аввал ҳозирги Боткен вилояти ўрнида икки гуруҳ акулалар увилдириқ сочишган.

«Дискавери» телеканалининг «Дискавери Ньюз» янгиликлар бўлимининг хабар қилишича, мазкур акулалар увилдириқларининг ўзгачалиги уларнинг чучук сувда сочгани.

«Ҳозирги кунда бирорта акула чучук сувда увилдириқ сочмайди», —дея Фрайберг экспедицияси бошчиси Яна Фишер сўзларидан иқтибос келтиради «Дискавери».

Гуруҳ барчаси бўлиб триас ва юр даврида яшаган акулалар ўнлаб майда тишлари ва увилдириқ капсулаларини топган — бу мазкур акулалар 230 миллион йил аввал динозавлар билан параллел равишда яшаганини билдиради.

«Дискавери»нинг хабар қилишича, биринчи увилдириқ ва тишчалар бир жойдан топилган.

Фишер ва унинг ҳамкасбларига кўра, Қирғизистон ерларида икки гуруҳ акулалар: гибодонтва ксенакант увилдириқ сочганлар.

Гибодонт — ҳозирда йўқ бўлиб кетган акулалар турига кириб, ташқи кўриниши замонавий акулаларга ўхшаш бўлган. Улардан биргина фарқи — гибодонт эркагининг бошида кичкина шохи бўлган, дейди «Дискавери» Фишер сўзларига асосланиб.

120 миллион йил аввал йўқ бўлиб кетган ксенакант акуласи эса ташқи кўринишидан илонбалиқни эслатган.

«Дискавери» Қирғизистондаги бу очилиш ҳақида бир неча олимдан фикрини сўраган — барча олимлар ўз жавобларида чучук сувга катта эътибор қаратганлар.

«Миллионлаб йиллардан бери акула ўзгармай келаётир, дея ҳисоблайдиганларга ушбу топилма қайтадан изланишлари учун омил бўла олади!» —дея немис олимлари очилишларини шарҳлади Даниянинг тарих музейи ходими Жидь Куни.

Лос-Анджелес тарих музейи ходими Джон Лонг яхши сақланиб қолган акула увилдириқ капсулалари — бу камёб кўриниш эканини таъкидлади.

«Бу тухумдаги эмбрионнинг сақланиши учун аввалдан акулалар тухумлари қаттиқ, толали бўлганини кўрсатади», —деди Лонг.

Боткен вилоятидаги Мадиген геология формацияси ўзининг ажойиб топилмалари билан машҳур — «Дискавери»нинг хабар қилишича, палеонтологлар ушбу ерларда Ер юзида динозавр пайдо бўлган триа даврига монанд ўсимликлар ва ҳашоротларни топиб келадилар.

Фотода: акула-ксенакант реконструкцияси, «Дискавери»