«Сорос» бир ҳафта ичида ЎшДУда вай-фай бўлишини ваъда қилмоқда

710

«Сорос» фонди ва «Қирғизтелеком»нинг тушунмовчиликлари Ўш Давлат Университетига вай-файнинг уланишини кечиктирди. Аввалдан бепул вай-фай Қирғизистон жанубидаги олийгоҳда 1 сентябр куни ишга тушишига ваъда қилинганди.

«Сорос» фондининг таъкидлашича, улар ва «Қирғизтелеком» орасида бепул вай-фай учун инфротузилмани ким қуриши кераклигини ҳақида тушинмовчилик бўлган.

Лекин «Сорос» фондининг ахборот лойиҳалари координатори Лира Самикбаеванинг таъкидлашича, «Қирғизтелеком» 5 сентябр куни инфротузилмани қуришга розилик берган.

«Қирғизтелекомдан кеча тайёр шартномани олиб келдилар ва биз унга имзо чекиб бўлдик», –деди Самикбаева Kloop.kgга берган интервьюда.

Унинг сўзларига кўра, икки кун симсиз алоқани ўрнатишга ва яна икки кун керакли мосламаларни қўйишга кетади.

Айни пайтда «Қирғизтелеком» бошчиси Аскар Баратбаев «Сорос» фонди билан имзоланган шартноманинг йўқлигини таъкидламоқда.

«Шартнома имзоланиши билан биз Интернетни улашга тайёрмиз», –деди Баратбаев.

ЎшДУнинг ўзида эса на «Сорос» фонди билан ва на «Қирғизтелеком» билан боғланмаганларини, бироқ бепул вай-файни кутаётганларини билдирдилар.

Аввалроқ мазкур олийгоҳнинг бир неча талабалари Kloop.kg мухбирларига бесим Интернет интизорида ноутбуклар сотиб олганларини айтгандилар.

ЎшДУдан ташқари «Қирғизтелеком» бепул вай-файни Норин Давлат Университетига ҳам ўрнатишлари керак эди.

Бепул сорос вай-файи пойтахтнинг уч олийгоҳига КАРЕН провайдери орқали ўрнатилади.

«Сорос» фонди шартларига мувофиқ, бепул Интернет ўрнига беш олийгоҳ талабалари «Википедия»нинг қирғиз тилидаги энциклопедиасини тўлдириб боришлари керак бўлади.