Ўш мактаблари: Милиция ваъда қилган йўл ҳаракати хавфсизлиги дарсларини бермаяпти

807

ИИВ йўл ҳаракати инспекторларини мактабларда йўл ҳаракати қоидалари дарсликларидан лекциялар ўқишга ва ўқувчиларни йўлдан ўтишларига кўмаклашишга буюрганди. Мактаблар мутасаддилари лекциялар ўтилмаётгани, улар биноси олдида навбатчи инспекторлар йўқлигини билдирмоқдалар.

Ўш шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошчиси Шайирбек Шакировнинг хабар қилишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини тушинтириб, кичик синфдагиларни йўлдан ўтишларига кўмак кўрсатмоқдалар.

Автомобиллар билан гавжум кўчалар бўйида жойлашган мактабларда тонги соат 7 дан ўқув соатлари якунигача йўл хавфсизлик хизматининг 65 ходими патруллик олиб борадилар.

Шакировнинг айтишича, йўл ҳаракати қоидаларини юқори синф ўқувчиларига ҳам ўқитиш керак.

«Ҳатто 10-11чи синф ўқувчилари ҳам йўлнинг белгиланган жойидан ўтишмайди», —деди Ўш йўл хавфсизлиги хизмати бошчиси.

Суҳбатлар олиб борилмади

Нариманов номли мактаб ўқитувчиси Жанна Шералиева улар ўқув даргоҳида милиционерлар йўл ҳаракати қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бормаганларини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини синф раҳбарлари ўргатмоқдалар.

Ленин мактаби завучи Озода Абдулфазиева эса, ўқувчилар билан тушинтириш ишлари олиб борилмаганига ўқув йилининг эндигина бошлангани сабаб бўлиши мумкин, дея ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили йўл ҳаракати инспекторлари ўқувчилар орасида тушунтириш ишларини олиб борганлар.

Юқори синф ўқувчилари норози

Юқори синф ўқувчилар Kloop.kg мухбирлари билан суҳбатда ўз мактаблари олдида болаларни йўлдан ўтказаётган инспекторларни кўрмаганларини тасдиқладилар.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган 11 синф ўқувчиси сўзларига кўра, йўл ҳаракати қоидалари дарслари улар мактабида ўтмаган ва ўтишнинг ҳожати йўқ.

Яна бир мактаб ўқувчиси эса, мазкур тушинтириш ишлари ўтган йили бўлганини, бу йил эса йўл ҳаракати қоидалари дарслари ўтмаётганини айтиб ўтди.

2010 йили йўл ҳаракати ҳодисалари оқибатида Ўшда икки мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган ва 36 ўқувчи шифохонага ётқизилган. 2011 йилнинг биринчи уч кварталида бу кўрсаткич қарийб иккига ошган.

Ўш ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиков бу йилги цўл ҳаракати ҳодисаларининг кўплигини қоидаларга амал қилмаслик билан изоҳлади.

«Бу йил йўл транспорт ҳодисалари кўпроқ, чунки ўтган йили комендантлик соатига боғлиқ автомобиллар озроқ эди», —деди Сидиков.