Ўш Давлат Университети ваъда қилинган вай-файни олмади

563

«Қирғизтелеком» ширкати Ўш олийгоҳига вай-фай ўрнатиш битимини имзолашни кечиктирмоқда. Аввалдан олийгоҳда «Сорос-Кыргызстан» фонди 1 сентябрга Интернет ишга тушишини ваъда қилганди.

Ўш Давлат Университетига вай-файни ўрнатиш масъулининг айтишича, «Сорос» ҳамда «Қирғизтелеком» Интернетни улаш учун ҳали битимга имзо чекмаган.

Мазкур битимга мувофиқ, миллий алоқа оператори жанубнинг энг катта билим юртини симсиз Интернет билан таъминлаши керак эди.

Аввалдан битим 15 август куни мизоланиши ва бепул вай-фай ўқув йили бошига ишга тушиши кутилганди.

Ўзини Улан дея таништирган мутахассис сўзларига кўра, битимнинг кечиктирилиши «Қирғизтелеком» айби билан бўлмоқда.

Муаммо яқин куларда ечилиб, бир ҳафтадан сўнг талабалар бепул Интернетдан фойдалана олишларини қўшиб ўтди мутахассис.

Ўш Давлат Университети ахборот –техника таъмини бўлими бошчиси Равшанбек Ураимовнинг сўзларига кўра, нима учун вай-файнинг ўз вақтида уланмагани унга номаълум. У Интернетнинг аниқ қачон ўрнатилиш кунини ҳам айтолмади.

««Сорос» фондидан қўғироқ қилишиб, яқин кунларда улашларини айтдилар . [...] Аниқ санани айтмадилар», ―деди Ураимов.

«Қирғизтелеком» матбуот котиби Арзимат Алдаяров ўз ширкатининг битим муддатини кечиктираётганини билмаслигини айтди.

Котиб дам олиш куни эканини айтиб, битим кечиктирилиш сабабини шарҳлашдан бош тортди.

«Менга 1 сентябр куни барча муаммолар ҳал бўлишини айтишди», ―деди Алдаяров.

Мақола чоп этилиш вақтида «Сорос-Кыргызстан» фондидан шарҳ олиш имконияти бўлмади.

Талабалар интизори

ЎшДУ талабаси Бермет Сулайман қизининг сўзларига кўра, бепул вай-файни эшитиб, унинг бир неча курсдошлари шахсий компьютерлар сотиб олишган.

« 1 сентябрдан бепул Интернет ишга тушади, деган маълумот бор. Лекин уни қачон ўрнатишлари бизга номаълум», ―деди талаба.

Бошқа талаба Айпери Бекешева эса, Интернет йўлга қўйилса кеча кундуз ундан чиқмаслигини айтди.

«Бизга ҳали айтишмади, лекин мен бу вай-файни ўрнатишларини интизорлик билан кутяпман. Мен кунига 24 соат фақат Интернетда бўламан, чунки Интернет ― бу менинг ҳаётим», ―деди Бекешева.

ЎшДУдан ташқари «Қирғизтелеком» бепул вай-файни Норин Давлат Университетига ҳам ўрнатишлари керак эди.

Бепул сорос вай-файи пойтахтнинг уч олийгоҳига КАРЕН провайдери орқали ўрнатилади.

«Сорос» фонди шартларига мувофиқ, бепул Интернет ўрнига беш олийгоҳ талабалари «Википедия»нинг қирғиз тилидаги энциклопедиасини тўлдириб боришлари керак бўлади.