«Нефтчи» ҳамда «Абдиш-ата» Қирғизистон мустақиллиги финалида

870

Мусобақа ярим финал ўйинларида «Нефтчи» жамоаси «Дордой» устидан устун келган бўлса, Қантнинг «Абдиш-ата» клуби вакиллари «Алай»ни енгиб финал ўйинига йўлланмани қўлга киритдилар.

Қирғизистон мустақилиги кубоги ярим финалининг жавоб учрашувларида «Абдиш-ата» жамоаси майдон эгалари «Алай» билан дуранг 3:3 ҳисобида ўйин кўрсатиб, икки ўйин натижаларига кўра 7:4 ҳисоби билан мусобақанинг биринчи финалчиси бўлди.

«Нефтчи»лик чарм тўп усталари эса, ўзларининг асосий рақиби ҳисобланмиш «Дордой» ни иккинчи ўйинда кичик 1:0 ҳисобида доғда қолдирдилар.

Ўйиндаги ягона гол муаллифи «Нефтчи» ҳужумчиси Павел Павлов бўлди.

«Абдиш-ата» ва «Нефтчи» жамоалари 31 август куни Қирғизистон мустақиллиги кубоги финалида куч синашади.

«Нефтчи» клуби менеджери Медер Садиков Kloop.kg билан суҳбатда «яхши ўйинни» кутаётганини ва ўз жамоасига ишонишини айтди.

«Ўйинчиларнинг урашувга қанчалик тайёр эканини ўйин куни кўрамиз», —деди Сидиков.

Жорий йилда «Нефтчи»лик футболчилар рақиб «Абдыш-Ата» билан Қирғизистон чемпионати доирасида икки ўйин ўтказишган. Беллашувнинг биринчи ўйини дуранг натижа билан якунланган бўлса, иккинчи учрашувда қўчқороталик нефтчилар қантликлар устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришганлар.

Мусобақа экс ғолиби «Дордой» бу йил ғолиблик учун курашни тўхтатишга мажбур бўлди. Ўтган йилги финал учрашувида 3:0 ҳисобида «Нефтчи»ни енган бу жамоа, бу йил ярим финалда ҳудди шу жамоа қўлидан мағлубият аламини тортди.

Ярим финалнинг биринчи ўйин натижалари

Мусобақа ярим финалига тўрт жамоа — «Нефтчи», «Дордой», «Абдиш-Ата» ва «Алай» ўтдилар.

Жамоалар ўзларининг биринчи ўйинларини 2 август куни ўтказдилар.

«Дордой»га қарши ўйинда «Нефтчи» дуранг натижага эришди.

Вадим Харченко ошириб берган тўпни Қирғизистон терма жамоаси сардори Азамат Байматов рақиб дарвозаси томон йўллаб пойтахтликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ, ўйиннинг 73 чи дақиқасида «Нефтчи»лик Бақит Мамитов ўйин ҳисобини тенглаштирди.

Қантдаги учрашувда маҳаллий «Абдиш-ата» Ўшнинг «Алай» жамоасини 4:1 ҳисобида ер тишлатди.

Биринчи голни қантлик Сидиков 23 чи дақиқада ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, 72чи ва 87чи дақиқаларда «Абдиш-ата»нинг бошқа ўйинчиси Мирзалиев дубл муаллифи бўлди. 87чи дақиқадаги қантлик Эсенкул уулу Чолпон киргизган гол учрашув ғолибини узил кесил ҳал қилди.

«Алай»ликлар эса, фақат ўйиннинг охирги дақиқаларида ҳисобни бироз қисқартириш учун ўзларида куч топа олдилар. Гол муаллифи 91чи дақиқада Қурбонов бўлди.

Мусобақа формуласи

Қирғизстоннинг олий ҳамда биринчи лигаси жамоалари 1/32 финалдан мустақиллик кубоги ўйиларини бошлайдилар.

Мустақиллик кубогини ўтказиш Қирғизстон футбол лигаси зиммасига юклатилган.

Аввалдан 32 жамоа икки «шимолий зона» ҳамда «жанубий зона» бўлиб 1/16 финал учун курашни бошлайдилар.

Биринчи босқич ўйинларидан сўнг, «шимолий зона» ҳамда «жанубий зона» чиққан 32 жамоадан 16си кейинги босқич [1/8 финал] учун курашни давом этдирадилар.

Учинчи босқичда жамоалар чоракфинал учрашувларини ўтказадилар ва ўйинлар якунга кўра яримфиналчилар аниқланади.

Яримфинал ўйинларидан сўнг жануб ҳамда шимолнинг энг кучли жамоалари қоладилар ва финалда Қирғизстоннинг якка ғолиби бўлиш учун кураш олиб борадилар.