Ўшда дайди итлар отиляпти

1271

Шаҳар ветеринария бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, июн веқеаларидан сўнг шаҳар яшовчиларини қопаётган дайди итлар сони кўпган. Мэрия қарорига биноан, 27 июлдан 27 августга қадар дайди итларни йўқ қилиш ойлиги ўтказилмоқда.

Ўш ветеринар бошқармаси бошиси муовини Мамат Боронбаев дайди итларнинг кўпайишига сабаб «ўтган йилги июн воқеалари» деб ҳисоблайди.

«Чунки уй эгалари ўз итларини қўйиб юборишган. Ўткан йилдан бери дайди итлар сони кўпайиб кетгани учун биз ҳолатни бошқаролмай қолдик», —деди Боронбаев Klоop.kgга берган интервьюда.

Ўш мэрияси қарорига биноан, 27 июлдан 27 августгача дайди итларни йўқ қилиш ойлиги ўтказилмоқди. Мазкур акцияни ишга ошириш учун махсус комисиия тузилди.

Боронбаев сўзларига кўра, дайди итларни отаётган овчининг ўз иш графиги бор.

«Кундузи отиш мумкин эмас, фақат кечаси. Кунига битта ёки ошиб борса иккита ит отяпмиз, қолгани қочиб кетади», —деди муовин.

Бироқ акция гувоҳи Татяна сўзларига кўра, дайди итлар кундуз куни отилмоқда. Унинг айтишича, ит отишларда сўнг кўп болалар «узоқ вақт ўзларига келолмаган».

«Болалар кўрмаслиг учун кечаси отиш керак. Бир марта итларни кундузи отишганди, болалар бир ой шок бўлиб юришди», —деди Татяна.

Дайди итлар вакцинацияси

Шаҳар ветеринария бошқармаси бошчиси муовини сўзларига кўра, дайди итлар шаҳарликлар ҳаётига хавф солмоқда.

«Дайди итлар қутиришга қарши вакцинация қилинмайдилар. Шунинг учун дуч келган жойда одамга ҳам ҳайвонга ҳам ташланади», —деди Боронбаев.

Бироқ Ўш санитар – эпидимология маркази бошчиси муовини Ўмурзақ Мурзалиев Kloop.kg билан суҳбатда ветеринар бошқармага дайди итлар муолажаси учун вакцина ва дори дармонлар ажратилишини айтди.

«Биз ҳар ҳафтада уларга [ветеринар бошқарма ходимларига] давлат департаментидан прививка учун олинадиган вакциналарни бериб борамиз», — деди Мурзалиава.

Унинг айтишича, ўтган йилгига нисбатан бу йил вакцинация қилинган итлар сони 1000 дан ошади.

«Бу йил эмланган итлар сони 4434 ташкил қилди. Ўтган йили бўлса, 3544 ит вакцинация қилинганди», —дея ўз сўзларини сонлар билан исботлади Мурзалиев.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган шаҳар шифохонаси травматология бўлими ҳамшираси сўзларига кўра, қутирган ит қопиши ўлимга олиб келиши мумкин.

«Биз ит қутирган ёки қутирмаганини дарҳол аниқлай олмаймиз. Агар ўн кун ичида одам ўлса, демак ўша қопган ит қктирган бўлади», —деди ҳамшира.

«Дайди итларни отиш керак»

Дайди ит қопган Суйунбай Кадирбаев агар ит тишлаб олса дарров шифохонага мурожаат қилиш кераклигини айтади.

Кадирбаев фикрича, барча дайди итларни «йўқ қилиш керак», чунки улар болалар ҳаётига катта хавф туғдирмоқдалар.

Яна бир дайди итлардан жабр тортган Айбек Торобеков дайди итлар одамлар уйларига кириб олаётганларини айтади.

«30 июл куни бўлди. Мен уйда эдим. Ҳовлимизда нотаниш итни кўриб қолдим. Қўлимда тош билан уни ҳайдамоқчи бўлгандим, у келиб мени тишлаб олди. Мен шифокорларга мурожаат қилдим, хозир укол оляпман», — деди Айбек.

Бишкек итларини отилишига қаршилар

Ит отиш акцияси Қирғизистонда биринчи марта бўлаётгани йўқ. 2011 йилнинг феврал ойи бошларида бишкеклик мутасаддилар 10 минг дайди итни отб ўлдириш ниятила эканларини билдирди. Одамнинг вафодор дўстларини қўллаб дунёнинг 50 мамлакати яшовчиларидан 800 имзо тўпланди.

Акция уюштирувчилари Американинг ҳайвонларни ҳимоя қилувчи Care2.com ташкилоти президент Рўза Отунбаевага илтимоснома юборди.

Итларни отилишига қарши бўлган 826 киши илтимосномага қўл қўйган. Имзочиларнинг бирортаси ўз давлати Қирғизистон дея кўрсатмаган.