Ўш воқеаларидан сўнг, Туркия мамлакати Қирғизистон учун ёрдам қатори грант бўйича 16 млн доллар ажратди. Бундан ташқари, БМТнинг ривожлантириш лойиҳаси остида Қирғизстонда энергиятежаш лойиҳаси амалга оширилиб, мазкур дастур асосида иккита лойиҳа бошланган.
Уларнинг бири пойтахт Бишкекда ва иккинчиси Ўш шаҳрида. Бу ҳақда Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш Давлат бош дирекцияси бошчиси Жантўра Сатибалдиев билдирди.
Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш Давлат бош дирецияси матбуот ҳизматининг билдиришича, мактаб Ўшнинг Ақ Тилек кичик районида қурилмоқда.
Мактаб лойиҳасини ҳужжатлаштириш “Бинода энергоэффективликни яхшилаш” лойиҳаси асосида БМТнинг ривожлантириш лойиҳаси молияси ҳисобига амалга оширилган. Қурилиш ҳомийси Туркия ҳукумати. Буюртмачи Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш ва ривожлантириш Давлат бош дирекцияси.
Қурилиш тендери ғолиби турк “Санбай Иншаат LTD” қурилиш ширкати. Қурилиш муддати 330 кун. Мактаб биноси бошқа мактабларга нисбатан бир йилда соатига 700 минг кВт дан кўпроқ энергияни тежайди. Иситиш, ёритиш, шамоллатиш ишлари махсус диспетчерлик пунктдан олиб борилади.
Жантўра Сатибалдиевнинг сўзларига кўра, бу ер аввал мактабга ажратилган жой бўлган.
Шунингдек, Жантўра Сатибалдиев мактабнинг ўзгачалигига тўхталиб ўтди.
“Туркия мамлакати томонидан ёрдам қатори Грант асосида ўн олти млн (16 млн) доллар беришган. Бу экспериментал ҳисоб бўйича эллик фоизга иссиқлик, электр энергия ва бошқаларни тежайди, энг асосийси шу”, - дейди Жантўра Сатибалдиев kloop.kg га берган интервьюсида.
Шу ўринда, лирекция бошчиси бу лойиҳа Қирғизстоннинг фақат Бишкек ва Ўш шаҳарларида амалга ошаётганини ва қурилиш биринчи Ўш шаҳрида бошланганлигини таъкидлаб ўтди.
Мактаб шароитлари
“Мактаб 850 ўқувчига мослашган,барча шароитлар билан.Бадан тарбия зали, илмий-текшириш тажрибалар учун махсус асбоб-ускуна билан жиҳозланган лабаратория, мажлислар зали, ошхона, спорт зали, алоҳида электр энергия билан таъминланади”-деди Жантўра Сатибалдиев.
Ўш шаҳар маориф бошқармаси бошчиси Абдивали Балтабаев бу мавзенинг ўқувчилари аввалги ҳолатини эслаб бундай дейди.
“ Аввал бу кичик мавзеълик боллар шаҳарга бориб ўқишар эди.Уларнинг ҳаммаси жамоат транспортига тушиб, баъзилари эса иккита маршрутга ўтириб боришар эди. Бу ерда мингдан ошиқ мактаб ёшидаги боллар бор.Энди ўйлаб кўринг, мингдан ошиқ бола шаҳарга бориб ўқийди. Шаҳар бу ердан камида етти километр узоқликда.”
Ақ -Тилек яшовчиларининг қувончи чекчиз
Уметалиева Урниса:
“Беҳад ҳурсанд бўлиб,севиниб,невараларимизни етаклаб келиб турибмиз. Қурилса жуда яҳши бўларди,чунки бу биз ва шу ерда яшовчиларнинг кўпдан бери кутган нарсамиз. Бу ер асли совет иттифоқи йилларида мактабга ажратилган жой эди. Мен ўзим шифокорман, агар шу ерга поликлиника очилиб қолса, шу ерда Ақ-Тилекликларга хизмат қиламан деган умидим бор”
Кадирбаева Рисгул:
“ Аввал фарзандларимиз автобекатларда совуқ қотиб туришар эди, невараларим шу мактабга боради, деб жуда ҳурсанд бўлиб турибман. Буни биз ўн беш йил кутдик. Билим бизнинг фарзандлар учун энг асосийси.Ўйлайманки, бу мактаб кейинчалик ўз ўқувчилари билан фахрланади. Чунки бизнинг қобилиятли болларимиз жуда кўп”
Ижобий фикрлар
“Мана мактаб тушяпти, бу мактаб ҳам жуда яхши бир шароити билан бўляпти. Мактабнинг лойиҳаси ҳам жуда яхши,энергияни тежаб берадиган система билан бўлаяпти. Бу кичик мавзеънинг ўқувчилари учун жуда яхши бўлади”,- дейди Ўш шаҳар маориф бошқармаси бошчиси Балтабаев Абдивали.
“ Биз ҳам Қирғиз давлатига ўз миннатдорчилигимизи билдирамиз”-, дейди “Санбай Иншаат LTD” қурилиш ширкатининг Қиғизстондаги расмий координатори Ҳусейин Мазлум Тургун.
Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш Давлат бош дирекцияси бошлиғи Жантўра Сатибалдиевнинг сўзларига кўра, мактаб келаси йилга қурилиб битади.
“ Ўйлайманки, келаси йилнинг янги ўқув йилига бу мактаб ўз ўқувчиларини қабул қилишга тайёр бўлади”-деди Жантўра Сотиболдиев kloop.kg билан бўлган суҳбат якунида.
Лойиҳа қурувчиси Максат Артикбаев қурувчилар икки гуруҳга бўлиниб ишлаётганини айтади.
“Бу ерда юздан ошиқ қурувчилар ишлаб, уч маҳал овқат билан таъминланади. Ҳафтасига бир кун таътил берилади.Улар навбат билан ишлашади, биринчи гуруҳ эрталабки соат 8:00 дан кечки соат 16:00 гача, иккинчи гуруҳ кечки соат 17:00 дан тунги соат 24:00 гача”
Мактаб Ўшнинг Ақ -Тилек кичик мавзеидаги йўл бўйида жойлашган масжид ёнида жойлашган. Мактаб умумий майдони 9046 кв/м.
Мақола муаллифи: Раҳматулло Байбабаев