Бишкекликлар Тўқмоқдаги болалар уйига икки тонна иссиқ буюмларни йиғиб беришди

822

Бишкек яшовчилари Тўқмокдаги болалар уйига икки тонна иссиқ буюмларни гуманитар ёрдам қатори йиғиб беришди. Болаларга гигена ва иссиқ буюмлар, озиқ-овқат жўнатилди. Иссиқлик 22-ноябрда жўнатилди, бироқ қулай ҳароратгача барча хоналар исимади.

Тўқмоқдаги болалар уйи бошқа давлат маҳкамаларидан бўлган қарзи сабабли иситилмаган. ОАВдаги материаллардан кейин тўрт ёшгача бўлган 85 бола яшаган болаларнинг бу ижтимоий маҳкамасига иссиқлик берилди.

Болалар уйига бориб келган журналист Юрий Копитин «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида батареялар «базор исиётганини», ҳарорат иситгичлар ҳисобидан ушлаб турилганини ёзди.

http://

Болалар уйининг директори Татьяна Гринько Kloop.kgга иссиқлик ночор эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, иссиқлик 22-ноябрда берилган, бироқ қувур ёрилганлиги сабабли қайта тўхтатилган.

«Етти жойда [иссиқлик] қувури ёрилиб кетди. Батареялар музлаб қолди. Кейин қайта ишлатишди — яна ёрилди. Бироқ ҳозир батареялар иссиқ», — деди у.

Гринько болалар ҳозир «қулай шароитларда» эканлигини, икки хонада ҳарорат мешларнинг ёрдами билан 24 даражага кўтарилганини, яна иккиси ночор бўлса ҳам, иситаётганини айтди. Уларга болалар киритилмаган.

Тўқмоқдаги бошқа ижтимоий маҳкамалар каби болалар уйига «Токмок Жылуулук»  муниципал ишхонаси «Газпром Кыргызстан» компаниясига қарз бўлиб қолганлиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида иссиқлик берилмаган. Муниципал ишхонанинг қарзи 42 миллион сомга етган.

Болалар ижтимоий маҳкамасининг раҳбари Татьяна Гриньконинг сўзларига кўра, болалар уйи доим ўз ҳисобини тўлаб келган. Унга бошқа давлат маҳкамаларининг қарзи сабабли иссиқлик берилмаган.

«Биз туташган буғ қозонига яна 18 давлат маҳкамаси ва хусусий уй хўжаликлари қўшилган. Мен қарз тўғрисида, кимиси қанча қарз эканлигини айтолмайман. Бизнинг болалар уй тўғрисидагина айта оламан, бизни қарзимиз йўқ», — деди у.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Cурат: Сабир Айилчиев\Вечерний Бишкек