Адвокат: Тадбиркорни калтаклаган МХДҚнинг ходими ишдан четлатилди

881

Боткен областининг Қизил-қия шаҳри бўйича МХДҚ бўлимининг раҳбари тадбиркорни калтаклагани бўйича қўзғалган жиноят иши натижасида хизматдан четлатилди — бу ҳақда жабрланган тадбиркорнинг адвокати хабар қилди. МХДҚ билан ИИМ бир-бирига солиб, изоҳ беришдан бош тортди.

Кант рафинатини чиқарган кичик комбинатнинг эгаси Зарилбек Мааткаликов уни Қизил-қияда миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) ходими Замирбек Жолболдуев калтаклаганини сентябрнинг охирида билдирган.

МХДҚ билан ИИМ ўша вақтда бу факт бўйича текширув бошлаган ва Мааткаликовнинг адвокати Икрамидин Айткуловнинг сўзларига кўра, унинг натижаси Жолболдуевни ишдан четлатиш билан якунланди.

Бироқ махсус хизматнинг вакили ишдан олинганини тасдиқлашни МХДҚ ҳам, ИИМ ҳам хоҳламади.

«Бу иш билан ИИМнинг ходимлари шуғулланишмоқда, ўшалар изоҳ берсин. Мен сизларга ҳеч нарса айтолмайман», — деди МХДҚнинг матбуот маркази ходими.

«Бу ўшаларнинг ходими, уни ўшаларнинг маҳкамасидан кетказишган, изоҳни ўшалар берсин», — деди ИИМнинг матбуот маркази ходими Эрнис Осмонбаев.

«Енгил» модда

Махсус хизматнинг вакили ишдан олинганига қарамай — бу Қирғизистон учун кам учрайдиган кўриниш — адвокат Айткулов ўзи ҳимоя қилган кишига нисбатан ишни олиб бориш жараёнидан норози.

Биринчидан, унинг айтишича, Жолболдуевга қарши иш «безорилик» моддаси бўйича қўзғалган — у жабрланган томон талаб қилгандан анча енгил.

«Нима учун бундай енгил модда бўйича жиноий қўзғалгани тушунарсиз, ҳақиқатдан ҳам у ерда ўғирлик бўлган, Мааткаликовнинг пули йўқолган. […] Автомашина салонида 156 минг сом бўлган, ўша пул у калтаклангандан кейин йўқолган», — деб ғазабланди Айткулов.

Иккинчидан, воқеа факти бўйича икки жиноят иши қўзғалган, иккинчиси — жабрланган тадбиркорга нисбатан, МХДҚ ходими «тан жароҳати етказгани» учун бўлган.

Зарилбек Мааткаликов ўзи Kloop.kg билан бўлган суҳбатда, иш бўйича қандай қилиб айбланувчи қатори қаралишини тушунмаётганини айтди.

«Ҳозир аёлим иккимиз Бишкекка бориб,у ерда қайта даволанмоқчиман. Бунинг устига аёлим ҳам ўша вақтда кучли стресс олган», — деди у.

Йўлдаги муштлашув

Сентябрнинг бошида миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси билан ички ишлар министрлиги МХДҚнинг ходими тадбиркор Мааткаликовни калтаклашда алоқаси бор йўқлигини текшира бошлаган. Тадбиркор ўзини калтакланганини «бизнесдаги улушини беришдан» бош тортгани билан боғлайди.

Унда МХДҚнинг матбуот хизмати тадбиркор Мааткаликов билан Жолболдуев ўртасидаги муштлашув сабаблари одолатли бўлиши учун ИИМнинг ходими томонидан текширилишини билдирган.

Мааткаликов тўрт киши томонидан калтакланганини, уларнинг бири Жолболдуев эканлигини айтган. Воқеа 25-сентябрь куни кечаси аёли билан Қизил-қия шаҳридан Караван қишлоғига кетаётганда бўлган.

Мааткаликовнинг сўзларига кўра, МХДҚ ходими Жолдубаев маст ҳолда бўлган. Тезкор гуруҳ ундан анализ топширишни талаб қилганда у қочқмоқчи бўлган, бироқ қочолмай қолган. Тиббий экспертиза Жолболдуевни маст ҳолда эканлигини тасдиқлаган.

Дастлабки текширувда шифокорлар Мааткаликовнинг мияси чайқалиб, танасининг кўп жойи кўкарганини тасдиқлаган.

Муаллиф: Александра Титова

Суратда: тадбиркорнинг елкаси.

Манбаа: Turmush