Футбол: Қирғизистон терма жамоасининг бош мураббийи ва капитани сайёранинг энг эхши футболчулари учун овоз беришди

761

Қирғизистон терма жамоасининг бош мураббийи Александр Крестинин ва унинг капитани Ислам Шамшиев ФИФА версияси бўйича энг яхши мураббий ва футболчига овоз беришди.

«ФИФАнинг олтин тўпи» — ҳар йили энг яхши футболчига бериладиган мукофот.

Қоида бўйича миллий терма жамоаларнинг мураббийлари ва капитанлари, шунингдек спорт журналистлари дунёдаги энг яхши уч футболчини кўрсатиши керак.

Ўтиб бораётган йилнинг энг яхши ўйинчисидан ташқари, футбол жамоаларининг энг яхши мураббийлари ҳам аниқланади.

2016-йилнинг энг яхши ўйинчиси деб Александр Крестинин Лондон «Арсенал»ининг ва Германия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Месут Озилни топган. Терма жамоа маслаҳатчиси иккинчи ўринни португалия Криштиану Роналдуга топширди. Крестинин фикрига кўра, учинчи энг яхши ўйинчи деган номга Каталониялик «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси лойиқ.

Ислам Шамшиев учликдаги биринчи ўринни Роналдуга берди. Миллий терма жамоасининг капитани версияси бўйича иккинчи ўринни Лионель Месси, учинчи ўринни уругвайлик Луис Суарес банд қилди.

Мураббийлар орасидан Крестинин энг яхшилар қаторига «Манчестер Сити»нинг маслаҳатчиси Хосеп Гвардиолни, «Тоттенхэм» мураббийи Маурисио Почеттинони ва Мардид «Атлетико»сининг маслаҳатчиси Диего Симеонени қўшди.

Ислам Шамшиевнинг версияси бўйича уч энг яхши мураббий: Хосеп Гвардиола, Зинедин Зидан («Реал Мадрид») ва Фернанду Сантуш (Португалия терма жамоаси).

Энг яхши ўйинчилар ва мураббийлар овоз бериш билан аниқланади. Унинг 50 фоизи миллий терма жамоаларнинг мураббийлари ва капитанлари танлаганидан ва яна 50 фоизи мухлисларнинг овоз бериши орқали аниқланади.

Финалга чиққан учови 2-декабрда айтилади. У энди 2016-йилнинг энг яхши футболчиси билан мураббийи 9-январда Цюрихте эълон қилинади.

2010-йилнинг 2015-йилигача «Олтин тўп»ни ФИФА «France Football» нашри билан бирга топшириб келган. 2016-йилнинг сентябрида халқаро футбол федерацияси француз журнали билан ҳамкорликни тўхтатгани маълум бўлди.

2015-йили дунёдаги энг яхши футболчи бўлиб ўз карьерасида бешинчи марта испан «Барселона»сининг ҳужумчиси Лионель Месси бўлган. Энг яхши мураббий қатори эса мукофотни каталон клубининг маслаҳатчиси Луис Энрике олган.

Манбаа: Қирғизистон Республикасининг футбол федерацияси

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: vesti.ru