Президент Алмазбек Атамбаевни шу ҳафта охирида касалхонадан чиқиши кутилмоқда. Президент аппаратининг берган маълумотига кўра, Атамбаевга «юрак аритмияси» ташхиси қўйилган.
Алмазбек Атамбаев Москвадаги президент ьошқармаси қошидаги марказий клиник касалхонада даволанмоқда. Клиника шифокорлари текширувлар олиб бориб, юрак касаллигини даволашган.
«Ҳозирда юрак аритмияси тўлиқ даволанишдан ўтди», — деб билдирди президент ппаратининг ахборот ва сиёсат бўлими.
Бундан ташқари, Атамбаевга профилактик мақсадда «қизил ўнгачга эндоскопия аргонплазменли абляцияси» ҳам олиб борилган. Аргонплазменли абляция — шиллиқ пардаларни юқори даражадаги ток ёрдами билан даволаш.
Процедура 2008-йилдаги Атамбаевнинг Туркияда қизил ўнгачдан бўлган операциясига боғлиқ амалга оширилган. Шифокорлар президентнинг соғлиги яхши эканлигини хабар қилишган.
«Шифокорларнинг хулосасида, президентнинг соғлиги қониқарли деб айтилади ва шу ҳафтанинг охирида касалхонадан чиқарилади», — деб ёзилади билдирувда.
Атамбаев Москвага 23-сентябрь куни, Туркияда тўрт кун тургандан кейин борган. У 19-сентябрда Бишкекдан Нью-Йоркка кетаётганда Истанбул ҳаво майдонига қўниб, ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Текширувлардан сўнг, шифокорлар президент тез орада чуқур даволанишдан ўтиши кераклигини айтишган.
Эртаси куни президент 1-октябргача қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан. У Туркиядаги меҳмонхонада уч кун бўлган. Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлими билдиришича, Атамбаев меҳмонхона хизмат ҳақини ўз ҳамёнидан тўлаган.
Президент Нью-Йоркдаги БМТнинг 71-Бош ассамблеясига ўзининг биринчи иш сафари билан кетаётган эди.
Атамбаевнинг ўрнига Қирғизистон делегациясига Қирғизистон ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев раҳбарлик қилган.
Муаллиф: Анна Капушенко